12 July 2012
04:29 - Яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси қамалди
Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди Ҳуқуқ Ҳимоячиларининг Ташаббус Гуруҳи фаоли Гулноза Йўлдошевани товламачиликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Гўё, Гулноза Муҳиддин Ҳожимуродов деган собиқ милиционерни қўрқитиш йўли билан 2000 АҚШ доллари талаб қилган. Аммо жиноят иши материалларида бу даъвони асословчи бирор далил йўқ. Аксинча, Гулноза ўзининг Тоштурмада ваҳшиёна қийноқларга солиниб, иқрорликка келтирилганини иддао қилмоқда.

Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳидагиларнинг айтишича, Гулноза Йўлдошева каттагина жиноий гуруҳнинг думини босиб қўйган. Яъни, уюшган одам савдоси билан боғлиқ фактларни ошкор қилиб, жиноий гуруҳ фаолиятини раҳна солган. Бугунги ҳукм эса ана шу ҳаракатларга берилган мукофотдир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону