12 July 2012
03:16 - МТС мобиль операторининг Тошкентдаги бош офиси ёпилди
Ҳар ҳолда вазиятнинг бу тариқа ривожланиши кутилганди, дейди мухбиримиз. МТС беренди остида ишлаб келаётган Ўздунёорбита шикатининг Лабзак даҳасидаги марказий офиснинг ёпилиши техник сабаблар билан изоҳланаётган бўлса ҳам, бу ҳол мобиль операторига ҳужумнинг кўринишларидан биридир. МТСчиларнинг айтишича, марказий офиснинг иши пойтахтнинг Олой бозори ҳудудидаги идорасига кўчирилган.

Гап-сўзларга қараганда мамлакат аҳолисининг деярли тенг ярмига хизмат кўрсатадиган компанянинг куни битган. У яқин орада фаолиятин бутунлай тўхтатиб, янги ном билан иш бошлайди. Табиий, мавжуд режим ўзига ёқмай қолга одамлардан бу ширкатни тортиб олиб, янги малайларидан бирига олиб бермоқчи. Ҳозирнинг ўзида компания станцияларининг 10 фоизини фаолияти тўхтатилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан йирик молиявий қинғирликларда айбланаётган компания раҳбарияти, хусусан, директор Беҳзод Ахмедовнинг тақдири ҳанузгача номаълум. Унинг қариндошлари Беҳзоднинг Россиядан тутиб келтирилгани, Тошкентда сўроқ бераёганини таъкидлашмоқда. Аммо буни инкор қилувчи фактлар ҳам мавжуд. Масалан, Россия унга бир кунда унга фуқаролик бергани айтилиб турган пайтда, Россиянинг ўзи уни эраси куни ушлаб берганига ишониш қийин. Бунинг устига, ҳатто МТС раҳбарияти бу масала бўйича Ўзбекистон ҳукуматини ғаразли мақсадларда айблаяпти.

Нима бўлганда ҳам, бу воқеа ўзбек бизнесменларига, шок терапияси усулида гапирсак, аҳмоқ бизнесменларига дарс бўлиши керак. Демократия йўқ ерда ҳар қандай бойнинг эртага қамоқда ётишини олдини ҳеч ким ололмайди. Олдини олишнининг ягона йўли - демократик мухолифатга ёрдам бериш, унинг оёққа туришига эришишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону