11 July 2012
23:47 -
Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгарди
Olam.uz сайти Ўзбекистон қонунчилигига оид ҳужжатларни фақат тус тилида тарқатиш билан шуғулланувчи norma.uz сайтига асосланиб хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2012 йилдаги 184-сонли Қарори билан Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ва Индивидуал иш ҳақи коэффициентларини қўллаган ҳолда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган фактик иш ҳақини қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ҳужжат давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган.
Юқоридаги низомлардан “фактик иш ҳақи” тушунчаси олиб ташланди, энди бу “пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган шахснинг иш ҳақи”.
Агар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Песия жамғармасига суғурта бадаллари белгиланган тартибда ўз вақтида тўланса, унда меҳнат стажига вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни оши даври, чет элда ишлаган вақти ҳам киритилади. Деҳқон хўжалигида ишлаш ва ўз томорқасида йирик шохли чорвани етиштириш ишлари пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажида ҳисобга олиниши учун шундай ишнинг ҳар бир йилига суғурта бадали сифатида Пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг камида 4,5 баробари миқдорида киритилиши керак.
Олинган барча пул мукофотлари иш ҳақи билан биргаликда ушбу пул мукофотлари тайинланган ойда ҳисобга олиниши шарт, ходим ишдан бўшаган пайтдагиси эса – шу ташкилотдаги охирги иш ойининг иш ҳақига киритилиши керак.
Ёшга доир пенсияга чиқишдан олдин охирги 10 йилдаги меҳнат фаолиятига I ва II гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсияда бўлиш даври ҳам киритилади. Ёрдамга мухтож 16 ёшгача ногирон болани ва 80 ёшдан катта шахсни парвариш қилиш даври 5 йиллик меҳнат фаолияти ёки ҳарбий хизмати мавжуд бўлгандагина стажга киритилади.
Стаж тўлиқ бўлмаганида пенсия миқдори қонунда белгиланганидан паст бўлиши мумкин эмас. Иш стажини имтиёзли ҳисоблаш тартиби барча турдаги давлат пенсиялари учун қўлланилиши керак.
Иш стажини тасдиқловчи маълумотномалар архивга ёки ташкилотга бориб текширилганида, Пенсия жамғармаси бўлимининг текширувчи ходими икки нусхада акт тузиши лозим. Улар унинг имзоси, ташкилот ёки архивнинг мансабдор шахси ва муҳри билан тасдиқланади.
Пенсия жамғармаси бўлимлари ташкилотлар ва пенсия тайинланиши учун мурожаат қилган шахслардан тақдим этиладиган ҳужжатлар етарли бўлмаган тақдирда уларни охиригача расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақли.
Боқувчисини йўқотганлик бўйича давлат пенсияларини тайинлаш тартибига ҳам қўшимчалар киритилди. Вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилингани ҳақидаги гувоҳнома (мавжуд бўлмаганида, фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувидан кўчирма), ваколатли ташкилотлар ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси. Энди III гуруҳ ногиронлари вафот этган боқувчи оиласининг меҳнатга лаёқатсиз аъзоси рўйхатига кирмайди.
Пенсионер томонидан пенсия тайинланишидан олдин эга бўлган иш стажи ва меҳнат ҳақи тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши муносабати билан пенсия қайта ҳисобланганида, қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва меҳнат ҳақини белгилаш тартиби қўлланилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақи пенсия тайинланишидан олдинги охирги 10 йиллик иши бўйича белгиланади.
Ҳужжатда бошқа ўзгариш ва қўшимчалар ҳам бор.