11 July 2012
15:40 - БМТнинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси эски гапларни такрорлади, аммо ўзбеклар тиш кўрсатмагунча Қирғизистонда янгилик бўлмайди
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош Комиссари Нави Пиллай Қирғизистонда бўлиб, у ердаги аҳвол билан танишди ва бу мамлакатда озчилик миллатларни дискриминация қилиш давом этаётгани айтди, дейилади Reuters агантлигининг кечаги хабарида.

Нави Пиллай 2012 йил июнь ойида Қирғизистоннинг жанубида юз берган қонли воқеаларда 500 га яқин одам ўлгани, ўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўлиб, ўша воқеалар билан жазолангналарнинг 77 фоизи ўзбеклар эканлиги, мамлакатда биронта ўзбек судяси йўқлиги каби ҳаммага маълум бўлган нарсаларни гапирибди, Қирғизистон жанубидаги этник қарама-қаршилик яна оловланиши мумкинлини таъкидлабди. Бундай нарсалар бўлмаслиги кераклигини урғулабди.

Яъни, БМТнинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси қирғизларни шу шаклда, аслида, танқид деб ҳам бўлмайдиган юмшоқ шаклда, танқид қилибди. Қолаверса, унинг гапларида хатолар ҳам бор, жазоланганларнинг 77 эмас, 82 фоизи ўзбеклар эканлиги аллақачон матбуотда эълон қилинган.

Нави Пиллайнинг гаплари – халқаро ташкилотлар Ўзбек миллатинининг тақдирига феълан фарқсиз қолаётганларининг яна бир кўрсатгичидир. Шундай бўлишини “Бирлик” Партияси аввалдан айтиб келмоқда. Дунё бўйича 30 миллионга яқин бўлган ўзбеклар, биринчи навбатда, Ўзбекистон давлати ўзининг қатъий позициясини кўрсатмагунча ҳеч ким ўзбекларни миллат деб ҳам ҳисобламайди, ҳеч нарса ўзгармайди. Ўзбеклар тиш кўрсатсагина қирғизлар ичларидан чиққан фашистик гуруҳларни йўқ қиладилар. Акс ҳолда, буни Ўзбекистон қилиши керак. Чунки, бошқа йўл йўқ.

Бошқа тарафдан, ҳозир ҳамма биладики, Ўзбекистонда ҳокимият ўзбек миллатининг сотқинлари ва душманлари қўлида. Демак, аввал бу ҳокимият йўқ бўлиши шарт.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону