11 July 2012
17:23 -
Ўзбек хабарчилигида масхарабозлик давом этмоқда
Қаранг, дунёда нималар бўлмоқда, Миср, Ливия ва Сурияни қўйиб туринг, Афғонистонда нималар бўлмоқда. Кеча Қирғизистонда бўлган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош Комиссари ўзбеклар қирғини бўйича муҳим гаплар гапиргани ҳам биз учун диққатга сазовор воқеа.
Аммо бундай воқеалар Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА тарафидан ёритилмайди. Ҳатто бизга қўшни бўлган давлатларнинг расмий ахборот агентиликлари кунига ўнлаб жаҳон хабарларини тарқатишади. ЎзАнинг эса яқингача жаҳон билан иши йўқ эди. Фақат унинг хабарларини ўқиган одам Ўзбекистон ташқарисида яна кимдир яшаётганини ҳам билмаслиги мумкин.
Тўғри, бир неча ойдан бери ЎзА жаҳон хабарларига ҳам ўрин бера бошлади. Аммо, қандай?
Маслан, бугун шу дақиқаларгача ЎзАнинг Интернетдаги сайтида дунёдан биронта хабар йўқ. Кеча эса, қуйидаги 3 та хабар ҳар бир бир нечта сатр билан берилганди:
- Англиялик олимлар денгиз тубида навбатдаги “Атлантида”ни топибдилар.
- Францияда ҳайдовчилар учун янги қонун қабул қилинибди. Унга кўра, энди ҳамма ҳайдовчилар ўзлари билан алкотест мосламаси олиб юришлари керак.
- Кока-кола энди пластик пакетларда ҳам чиқарилишга бошлайди.
Ислом Карим Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ўтказишга 2 йилча аввал ваъда берар экан, хабарчиликда ҳам ислоҳотлар бўлишини айтган эди. Аммо, ҳеч нарса ўзгармади. Хабарчиликда масхарабозлик давом этмоқда. Президентнинг ваъдаси ҳам амалга ошмаганлиги учун, давлатчилик хам масхарабозликка айланганини гапириш керакка ўхшайди.