11 July 2012
03:56 -
Мисрда қарама-қаршиликнинг янги босқичи бошланди
Мамлакатнинг диктатор-президенти Ҳусни Муборак Араб баҳори деб ном олган инқилобий жараёнлар натижасида ағдарилгандан кейин ўтказилган парламент ва президент сайловларида исломчилар ғалаба қозонганидан қониқмаган ҳокимиятдаги ҳарбийлар Конституцион Суднинг қарори билан парламентни тарқатиб юборгандилар. Аммо, исломчи Президент Муҳаммад Мурси (расмда) янги сайловлар ўтказилгунча аввалги сайланган Халқ Мажлисининг функцияларини тиклаш қарори чиқариб, мамлакатдаги вазиятни кескин ёмонлаштирди.
Аммо ҳарбийларнинг жавоби ўзини куттирмади. Конститцион Суд авалги қарори қатъий эканлигини кўрсатиш мақсадида Муҳаммад Мурсининг қарорини бекор қилувчи янги қарор чиқарди.
Жараёнларнинг бундай давом этиши яна Фавқулодда Ҳолат киритиш билан тугаса ва ҳокимият бутунлай ҳарбийлар қўлига ўтса ажаб эмас.