10 November 2007
04:00 -
17:00 - МСК президентликка номзодларнинг ҳужжатларини кўришга бошлабди 9:00 - Акбарали Ориф: «Озодлик» радиосини тушуна олмадим… - Бирлашмадинг (Холдор Вулқон шеъри)

17:00 - МСК президентликка номзодларнинг ҳужжатларини кўришга бошлабди
МСК президентликка номзодларнинг ҳужжатларини кўришга бошлабди
Тўғрисини айтса, Марказий Сайлов Комиссияси номзодларнинг эмас, бўлғуси президент ва унинг атрофида рақсга тушадиган масхарабозалрнинг ҳужжатларини кўришга бошлади, дейиш мумкин. Мана улар:
Ислом Карим – жорийдаги ва бўлажак президент, Либерал демократик партиядан.
Аслиддин Рустамов – Халқ Демократик (собиқ Коммунист) партиясидан.
Дилором Тошмуҳаммедова – “Адолат” Социал демократик партиясидан.
Акмал Саидов – сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳидан.
Президент сайлови ҳақидаги қонуннинг 25-чи моддасига кўра, МСК номзодларни сайловга 35 кун қолгунча рўйхатдан олиш керак. Демак, 18 ноябргача президент ва унинг қўғирчоқлари “номзодлик гувоҳномасини” оладилар.
9:00 - Акбарали Ориф: «Озодлик» радиосини тушуна олмадим…
Радиодаги охирги «Қурултой» эшитириши мухолифат лидерларидан бири Пўлатжон Охуннинг президентлик сайловини қонуний ёки қонуний эмаслиги ҳақидаги фикрларидан бошланди. Шунда Пўлатжон адашмасам «агар аввал ўтказилган референдумларни қонуний деб ҳисобласак, Каримов ўз номзодини қўйиши мумкин», деган жавобни берди. Яъни, у вазиятни қонуний томонига баҳо берди. Яна ҳам тўғрироғи, Пўлатжон ноқонуний ўтказилган референдумлар орқали ҳозирги Президент ўзига йўл топаётганига ишора қилди. Унинг гапларини ҳақиқий маънодаги саводсиз одамгина тушунмаслиги мумкин.
Шуни айтиб ўтишим керакки, «Озодлик» радиосининг мухбирларини самарали меҳнатларини кадрлаб келардим. Радионинг кўп мухбирлари билан яқиндан алоқада ҳам бўлиб тураман. Аммо Абдулла Искандар исмли радио мухбирининг Пўлатжонни сўзларини уни обрўсизланитиришга қаратилган оҳангини тушуна олмадим.
Сал нарсага жазавага тушиб кетадиган ва ўзини мухолифатчи ёки халқ учун куйиб пишувчи деб ҳисоблайдиган, айни замонда, ҳали у мухолифатчи хали бунисига тош отш билан шуғилланиб, шундай антиқа усул билан аслида ҳукуматга яқиндан ёрдам бериб турадиган кимсалар эса, Абдулла Искандарнинг бу оҳангини эшитгач, дарров Пўлатжонга тош отишни бошлаб юборибдилар.
«Берди»сини айтгунча «калла оладиган» шоиримиз Юсуф Жуманинг Пўлатжон шахсига нисбатан ўта ҳақоратомуз шеърини Жаҳонгир Муҳаммаднинг сайтида кўриб ҳайрон қолдим. Ўзбекларни ичида ҳам оғзига ҳоким бўлолмадиган шоирлар борлиги маълум. Аммо бир одамнинг онасини ҳам отасини ҳам қўшиб ҳақорат қилувчи сатрларни эълон қилишни ошкоралик аломати деб кўраётганлар бўлса, улар хато қиладилар. Шу кетишда кетсак, анчагина сайтлар тезда ахлатхонага айланиши ҳеч гап эмас.
“Озодлик” радиосидагиларга қайтсак, улар кимга хизмат қилишга ўтганини билмадим-у аммо бундай эшиттиришлар мухолифат ўртасига раҳна солишга хизмат қилаётгани аниқ! Умуман олганда кейинги пайтларда бу радиони позициясига нисбатан фикрим ўзгара бошлади. Чунки бу радио бугунги кунда мухолифатнинг асосий кучи бўлган «Бирлик»ка нисбатан холис муносабатда бўлмаябди. Айниқса Абдураҳим.Пўлат ва эндиликда Пўлатжон Охуннинг шахсига нисбатан салбий муносабатлар, хусусан, худди ўша Абдулла Искандар номли журналист томонидан, аниқ сезилиб туради.
Мен бу радио ходимларини журналист сифатида холис бўлишга, ҳамда радионинг демократик позициясига ҳиёнат қилмасликка чақираман.
Сайт маъмуриятидан: Акбарали Ориф – “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси, Андижон воқеаларидан кейин ҳукуматнинг хунрезлигини қораловчи “Бирлик” баёнотини тарқатишда айбланиб, 2005 йил 5 июнда қамалди. Суд 2006 йил 12 январда уни 3 йилга шартли озодликдан маҳрум қилиб, шу ернинг ўзида озод этти. Тазйиқлар давом этгач, у оиласи билан сиёсий қочқин сифатида Данияга кетишга мажбур бўлди.
Бирлашмадинг
Эй, мухолиф аҳли, эл бўлди гадо, бирлашмадинг.
"Ихватун" деб Тангридин келди нидо, бирлашмадинг.
Дини йўқ, иймони йўқ, фосиқ хукмдорлар сабаб,
Бангизод - тарёқ ила тарқар Вабо, бирлашмадинг.
Андижонда бегуноҳ бечораларни қирдилар,
Қабрида йиғлаб ётар Одам Ато, бирлашмадинг.
Туз бериб боққан эди Ўзбек сани, қочдинг қаён?
Эл чекар фарёду оҳ йиртиб яқо, бирлашмадинг.
Телбариб шоирларинг жаллодни мақтаб шеър ёзиб,
Оқсаройда кийдилар қирмиз қабо, бирлашмадинг.
Камтаринликдан насиҳат айладинг Сўфий мисол,
Сақлабон Иблис каби кибру ҳаво, бирлашмадинг.
Йўқчиликдан қиз-жувонлар бўлди беномусталаб,
Сен илон ёғин ялаб шому сабо бирлашмадинг.
Тўғри йўл кўрсатсалар ўз билганингдан қолмадинг,
Парчалаб бирликни сен қилдинг ХАТО, бирлашмадинг.
Каннибалдек еб одамзод гўштини ғийбат билан,
Бир-бирингни тепкилаб бўлдинг адо бирлашмадинг.
Тожу тахтга кўз тикиб қариб қолибсан, эй, рафиқ,
Эмди санга мунтазир Дорулбақо, бирлашмадинг.
Этма айб, эл хасратидан портладим Вулқон бўлиб,
Еру кўкни титратиб қилдим нидо БИРЛАШМАДИНГ!
Холдор Вулқон
9 ноябрь 2007 йил
Торонто шаҳри, Канада
Сайт маъмуриятидан: Холдор Вулқон тузилган кунлардан бери “Эрк” партиясининг аъзоси бўлган. Аммо, партия раҳбариятининг сўнги йиллардаги фаолиятидан норози бўлиб, ўтган йили “Бирлик”га ўтганини билдирганди. У ўзининг бу қадамини “Олисларда ёнган чироқлар” қиссасининг “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сонида (№ 5(68), 2007) эълон қилинадиган қисмида очиқча изоҳлаган.