09 November 2007
04:00 -
20:30 - Алишер Соиповнинг ўлдирилиши орқасидаги сирлар ҳали ҳам очилмади 20:00 - Гуржустонда фавқулодда ҳолат қонунлаштирилди 19:30 - Путин режими Саакашвилига қарши ғоявий ҳужум бошлади - Марат

20:30 - Алишер Соиповнинг ўлдирилиши орқасидаги сирлар ҳали ҳам очилмади
Қирғизистонлик ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг Ўшда отиб ўлдирилганидан кейин 2 ҳафтадан отиқ вақт ўтди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати бу қотиллик бўйича ўз тахминларини 30 октябрда эълон қилиб, шундан кейин жим бўлиб кетди.
Маълумки, журналистга ўқ отилаётган пайтда унинг олдида Иқбол Мирсаидов исмли сафдоши бўлган. Киллерлар одатда гувоҳ қодирмайдилар, аммо бу гал улар Иқбол Мирсаидовга тегишмаган. Унинг гувоҳлиги текширувларда асосий роль ўйнаши кераклиги табиий. Аммо, шу кунгача унинг бирон оғиз ифодаси эълон қилинмади. Мухбирларимизнинг аниқлашича, у ҳозир қирғиз органларининг муҳофазасида, у билан кўришиш ёки боғланиш имконсиз.
Журналистнинг офисида Ўзбекистон мухолифатига оид варақалар, компютерида эса Ҳизб-ут-Таҳрирга оид жуда кўп материаллар топилиши ҳам шубҳали. Чунки, бу фактлар Алишер Соипов фақат журналистика билан шуғулланмаганини очиқча кўрсатиб турибди. У билан яқиндан алоқада бўлган асли ўзбек, аммо ҳозир Буюкбритания фуқуроси Шоҳида Ёқубнинг милициядаги сўроқдан кейин АҚШ элчихонаси ходимининг ҳамкорлигида самолётгача олиб чиқилиши ҳам турли гумонлар уйғотмоқда.
Шоҳида Ёқуб ҳалигача Алишер Соиповга нақд пул олиб келгани ҳақидаги қирғиз расмийларининг гапларига раддия бермади. Бу ҳам шубҳали. Чунки, Қирғизистондек нисбатан демократик мамлакатга банк орқали пул ўтказмасдан, уни нақд ўлароқ кўтариб келиниши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди, агар пул Ғарб давлатларидаги грант берувчи ташкилотларники бўлса, албатта. Бўлмаса, шубҳалар бундан ҳам кучаяди.
Агарда, дейди Ўшлик мухбиримиз, қирғиз органлари бу воқеада ўзбекларнинг обрўсини туширадиган маълумотларга дуч келсалар, ҳеч кимга яхши бўлмайди.
20:00 - Гуржустонда фавқулодда ҳолат қонунлаштирилди
Президент Саакашвилининг фармони (декрети) билан 7 ноябрда мамлакат бўйича киритилган фавқулодда ҳолат 2 кун ичида парламентда тасдиқланиши керак эди. Мухолифатнинг митинги тарқатилиб юборилгани сабабли, фавқулодда ҳолатни парламентда тасдиқлашга киритмасданоқ бекор қилиш варианти ҳам кўрила бошланди. Аммо, бугун тушдан кейин Гуржистон парламенти бу масалани кўриб чиқди ва 15 кунлик фавқулодда ҳолатни қонунлаштирди. Мухолифатдан сайланган депутатлар мажлисда қатнашмаган бўлса ҳам, бу қарорга мутлақо кўпчилик овоз берган.
Парламентнинг бу қарорини икки хил тушунса бўлади. Ёки мамлакатда аҳво етарлича барқарор эмас, демак фавқулодда ҳолат давом этиши керак, ёки фавқулодда ҳолатни чўзиш билан мухолифат учун президент сайловига тайёрланиш имкониятлари чегараланмоқда.
18:30 - Путин режими Саакашвилига қарши ғоявий ҳужум бошлади
Россия оммавий ахборот воситалари Гуржистонда юзага келган таранг вазиятда Саакашвили шахсини айблаб, кампания бошлади. Давлат думаси раҳбари Борис Гризловдан тортиб, Путин режимининг идеологик малайлари куни кеча Тбилисидаги митингни тарқатилишини фавқулодда ваҳшийлик сифатида кўрсатишга уринишмоқда. Хусусан, кўздан ёш оқизувчи газ ва кучли босимли сув натижасида жароҳат олиб шифохоналарга ётқизилган гуржистонликлар аҳволи ҳақида ваҳимали гаплар тарқатиб, Саакашвилини тинч намойишчиларга қарши куч қўллаганликда айблашмоқда. Бу кампанияга бир қанча жамоатчилик вакиллари, ҳукумат раҳбарлари жўр бўлишган.
2005 йил май воқеаларида Андижон қатли оми қаршисида мум тишлаган, ҳатто халққа қарши чин маънода куч қўллаган Каримовнинг хунрезлигидан кўз юмган ўрис масхарабозларининг мақсади аниқ. Улар тобора шаклланиб бораётган Путин режимини мустаҳкамлаш йўлидан боришмоқда, дейди мухбиримиз. Аксинча, бетартиб, жоҳил оломонга қарши Саакашвили қўллаган усул демократик ҳамжамият томонидан салбий қарши олингани йўқ. Ҳеч ким гуржилар раҳбарини ваҳшийликда айблагани ҳам йўқ.
Марат Зоҳидовнинг янги уйдирмаси
Ўзбек мухолифатчилигида ўзига хос “мавқе”га эга бўлган Шахснинг сиёсий ҳуқуқлари жамияти (КЗЛП) раиси, Марат Зоҳидов русийзабон сайтларда бирмунча шов-шувли хабар тарқатди. Гўё, кеча оқшомда шахсий автомабилида қўриқчиларсиз юрган Ўзбекистон Парламетнинг қуйи палатаси спикери Эркин Халилов безориларнинг ҳужумига дуч келибди. 1989 йилдан бери (Марат Зоҳидов Каримов тахтга ўтирганидан бери демоқчи — Ҳаракат) ҳукумат жиноятчиликка қарши муттасил курашиб келаётган, бунинг натижасида сут қуйгандек жим-жит Тошкентда бундай воқеанинг бўлиши ажабланарли эмиш. Гўё, шахси номаълум кишилар томонидан қандайдир ўч олиш мақсадида қилинган бу ҳужумни орган ходимлари ўрганишга бошлабди.
Албатта, ўзбек мухолифати танасига тушган қурт тарқатган бу хабарни эътиборсиз қолдириш мумкин эди. Гарчанд, Зоҳидовнинг жиноятчиликка қарши кураш ва бунинг натижасидаги сокинлик ҳақидаги уйдирмаси Абдураҳим Пўлат, Самад Мурод, Шукрулла Мирсаидов сингари мухолифат намоёндаларига уюштирилган суиқасдларнинг ўзи билан фош бўлса-да. Бироқ бу маълумот яна баъзи провакацияларга ишорадек туюлмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти айнан спикер Эркин Халиловнинг беш ўспиринни 17 йилдан жавобгарликка торттириб, Жаслиққа юборгани ҳақида баёнот тарқатганди. Мазкур баёнот Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Варшавада ўтган саммитида ҳам янграгач, ҳукумат ўспиринларни Жаслиқдан чиқаришга мажбур бўлганди. Табиийки, “Эзгулик”нинг бу саъй-ҳаракатидан кўпроқ жабр кўрган шахс Эркин Халилов бўлади. Шу боисдан ҳам Марат Зоҳидов тилга олмоқчи ўч олишга чоғланган “аламзада”ларга қартилган ўқ беш ўспириннинг яқинларига тегиши турган гап.
Интернетда Марат Зоҳидовнинг маълумоти чоп этилган мухбиримиз Эркин Халиловнинг уйига (162-77-99) қўнғироқ қилди. Гўшакни кўтарган Эркин Ҳамдамовичнинг ўзи бундай ҳодиса бўлганини қаътиян (бошқа нимани кутиш мумкин?!) рад этди.
Спикердан жабр кўрган ўспиринлардан бири Тимурнинг отаси Баҳром ака Нурметов эса қандайдир провакациялар шарпаси сезилаётганини рад қилмади. Шу боисдан ҳам ўзбек медбратининг шов-шувли хабари беш ўспирин ва уларинг ҳимоячиси бўлган “Эзгулик”ка қарши провакацияга ишора бўлса ажабмас.
18:30 - Президентнинг икки матбуот котиби муштлашиб, ишдан қувилди
Куни кеча Ўзбекистон Репсьуликаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Алишер Азизхўжаев ўзининг коньсултантларидан бирини дўппослаб ишдан қувилди. Маълум бўлишича, одатий баҳсларнинг бири Азизхўжаев ҳамда унинг ёрдамчиси, “Таҳлилнома” телебошловчиси Комилжон Шамсиддиновларинг ўртасида муштлашувга айланган. Ўзининг жиззакилиги, қўполлиги билан ном чиқарган Азизхўжаев Комилжонга муш туширган. Бундан ғурури поймол бўлган Шамсидинов эса Президентнинг кадрлар сиёсати ва ташкилий ишлар бўчича Давлат масалаҳатчиси Равшан Шамсиевга арз қилган. Соғлиғини тиклаш мақсадида ҳукуматга қарашли 1-сттационарга ётган.
Мазкур машмашадан хабар топган Ислом Карим икки хизматкорининг баҳридан ўтди, дейди мухбиримиз. Аслида эса саройда бундай муомала тарзининг шаклланишига унинг ўзи сабабчидир. Айнан Каримов 2000 йилда Пахтачилик ва қишлоқ хўжалиги институтида маҳаллийчилик қилган, профессор ўқитувчиларни “поездга осилиб келган келгиндилар...” дея ҳақорат қилагнидан сўнг Алишер Азизхўжаевни қаттиқ калтаклаган, шундан сўнг ўша пайтда Бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган бу шахс саройдан қувилганди. Уқоқ йиллик таваллолардан сўнг Ислом Каримга яқинлашган матбуот котибининг ўзи зўровонлик содир этди.
“Эзгулик” фаолининг иши судга ўтди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси ўринбосари Карим Бозорбоевнинг ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаратлари бораётгани ҳақида гапиргандик. Унинг ҳамкасби Исроил Ризаев ҳамда адвокати Зайниддин Жўрабоевнинг таъкидлашича, ўта қисқа муддатда буюртма тергв якунланиб, иш судга юборилган. Маълум бўлишича, 11 ноябрь, душанба куни жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Абдураззоқ Шерқўзиев раислигида маҳкама жараёнлари бошланади. “Эзгулик”чилар сиёсий буюртма асосида қўлга олинган ҳамкасблари тақдиридан хавотирда эканини изҳор этишмоқда, дейди мухбиримиз.