11 November 2007
04:00 -
17:00 - Ўзбек мухолифати президент сайловида кимга овоз бериши керак?
17:00 - Ўзбек мухолифати президент сайловида кимга овоз бериши керак?

Ҳозир мухолифат олдида ҳар доигидек янги савол туғилди. Келаётган президент сайловида қайси йўлни танлаш маъқул:

- сайловларни байкот қилиш,
- номзодларнинг тузукроғига овоз бериш,
- ҳамма номзодларга қарши овоз бериш,
- бюлетенга аввалдан келишилган мухолифат номзодининг исмини ёзиб қўйиш.

Табиий, бошқа йўллар ҳам танлаш мумкин.

Юзаки бир анализ ҳам кўрсатмоқдаки, энг самарали йўл – мавжуд нгомзодларнинг ичидан тузукроғини (миллат, мамлакат ва демократия манфаатлари нуқтаи назаридан, албатта) танлаб, ҳаммани унга овоз беришга чақириш. Танланган номзод бошқалардан тузукроқ бўлиши ҳам, аслида, унга бўлган ишончнигина билдирмайди. Муҳим бўлгани, бу номзодга овоз берганларнинг сони орқали мухолифат тарафдорлари ва Ислом Каримга қарши бўлганларнинг даражасини белгилаш мумкин. Табиий, мухолифат, ўз позициясини тушунтириб, шу танланган номзод фойдасига самарали агитация олиб боролса.

Хўш, шундай номзод ким бўлиши мумкин?

Ҳозир мухолифат шу савол устида ўйлаши керак. Русларнинг бир сайтида ўтказилаётган сўровномада Ислом Карим билан тенг келоладиган даражада овозлар “Миллий тикланиш” партиясининг номзоди Хуршид Дўстмуҳаммадга берилибди. Балки, уни танлаш керакдир.

Ислом Каримнинг атрофидагилар ҳам анойи эмас, улар мухолифатнинг бундай қадамини аввалдан ҳисоблаб чиқиб, Хуршид Дўстмуҳаммаднинг номзодини охирги босқичда йўқ қилишса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону