08 November 2007
04:00 -
22:30 - Гуржистонда эрта президент сайлови бўлади 22:00 - Мамлактимиздан Хитой режими сари йўл қурилиш тезлашади - Ислом Карим чемпионни унвон билан сийлади 21:00 - Президентликка Акмал Саидов номзодини қўллаётганлар мажлис ўтказишди -

22:30 - Гуржистонда эрта президент сайлови бўлади
Бугун кечқурун телевидение орқали миллатга мурожаат қилган президент Саакашвили кутилмаганда 2008 йил 8 январда эрта президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.
Уни тушуниш мумкин. Мухолифатнинг бир ҳафталик митинги кўрсатдики, халқнинг мутлақо кўпчилиги мухолифат тарафида эмас. Саакашвили “темирни қизиғида бос” деганларидек, бу вазиятдан фойдаланиб олмоқчи. Унинг қарори ҳақиқий сиёсатчининг қароридир.
Саакашвили 5 январь куни президент сайлови билан биргаликда парламент сайловларининг муддати бўйича плебисцит ўтказилишини ҳам билдирди. Маълумки, мухолифат бир ҳафта аввал митинглар бошлаганда, унинг асосий талаби 2008 йилнинг кузида бўлиши керак бўлган парламент сайловларини баҳорда ўтказиш эди.
Агар 5 январдаги сайловда Саакашвили ҳам президент сайловини ҳам плебисцитни ютиб чиқса, кўринишидан шундай бўлади, мухолифат тор мор қилинган бўлади. Саакашвили эса политехнологиялар бўйича ҳам устаси фаранглигини кўрсатади.
Мухолифатнинг бу кунгача қилган қадамларидан кўриниб турибдики, у ерда кучли сиёсатчилар, политехнологияларни биладиган одамлар йўқ. Уларнинг танқиди асосан Саакашвилини ҳақорат қилишдан иборат бўлганди.
Айтиш керакки, бу ҳолатни Ўзбекистон мухолифатининг ҳам бир қисмида кўриш мумкин.
22:00 - Мамлактимиздан Хитой режими сари йўл қурилиш тезлашади
Хитойнинг Синхуа ахборот ширкати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистондан Хитойга Қирғизистон ҳудуди орқали ўтувчи транзит йўл қурилиши тезлашадиган бўлди. Мазкур мамлакат Давлат кенгаши раҳбари Вен Тсзябоннинг яқинда Тошкентда бўлиши, шунингдек, Белорус, Туркманистондаги учрашувлар чоғида ўзаро режимларни туташтирувчи йўл солиниши аҳамияти урғуланган. Ўзбекистон томони бу мамлакатга пахта экспортини тўғридан-тўғри амалга оширишни кўзлаётган айни паллада Хитой давлатлараро товар айрибошлаш ҳажмини яқин бир йилда 1,5 миллиард АҚШ долларига етказишни таъкидламоқда, дейди мухбиримиз.
Ислом Карим чемпионни унвон билан сийлади
Бокс бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган юртдошимиз Аббос Атоевни Президент Ислом Карим “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан сийлади. Бугун бу ҳақдаги Фармонни имзолаган режимбоши Аббоснинг устози Олим Муҳамедовни ҳам “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт мураббийси” мақоми билан тақдирлаган. Яқин кунларда бу сийловлар ўз натижасини берса ажабмас, дейди мухбиримиз, матбуотни чемпион ва ва устозининг шукроналари тутиб кетади.
21:00 - Президентликка Акмал Саидов номзодини қўллаётганлар мажлис ўтказишди
Бугун, 8 ноябрда Ўзбекистон Президентлигига сайловчилар ташаббус гуруҳи орқали номзод кўрсатувчилар сифатида рўйхатга олинган Акмал Саидов тарафдорлари ўз мажлисини ўтказди. Сайловчиларнинг ташаббус гуруҳи мажлисида сўз олган номзод бўлмиш ўзининг тақдири мисолида мамлакатимиздаги демократия ва мустаҳкам фуқаролик жамияти ҳақида нутқ сўзлади. “Бизнинг сайловларда ютишимиз муҳим эмас, балки қатнашишимиз аҳамиятли” деди масхарабоз. Билиб-билмай режим “сири”ни ошкор этаётган қўғирчоқнинг ҳоли кулгили эди, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистон радиосида... яна тўполон
Бугун, 8 ноябрда Ўзбекистон радиосининг “Ахборот” таҳририятида муҳаррир Аҳмаджон Бузруков масаласи кўрилди. Унинг ўтган кунги дастурда Андижон вилояти собиқ ҳокими Қобил Обидовнинг ўғли, “қора шаҳзода” лақабли Улуғбекнинг суд томонидан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақидаги хабарни эфирга узатгани айрим доираларга ёқмабди. Шу боисдан ҳам унга ишдан яхшиликча кетиш тушунтирилди. Радио муҳаррирларидан бирининг таъкидлашича, мазкур ҳаракатлар радио раҳбарларидан бири Анвар Абдувалиевни бу ердан йўқотишга қаратилган.
Аслида, дейди мухбиримиз, бу воқеага собиқ ҳокимнинг таъсири деб эмас, балки радио раҳбариятининг эҳтиёткорлиги сифатида қараш лозим. Бинобарин, бугун “қора шаҳзода”нинг қотиллиги ҳақидаги хабарни гапирган мухбир эртага Эркин Халиловнинг арзандаси билан бўлган воқеаларни тилга олиши мумкин. Вақтида кесилмаган тил навбати билан Президентнинг қизлари ҳақида айланса-чи!..
9:00 - Тбилисидаги фавқулодда ҳолат бутун Гуржистонга ёйилди
Кеча кечқурун Тбилисида фавқулодда ҳолат киритган президент Саакашвили бир неча соатдан кейин бу ҳолатни бутун Гуржистон ёйди. Шундан кейин мамлакатда аҳвол тинчиганга ўхшаб кўринмоқда.
Президент Саакашвили мутлақо тўғри қадамлар қилмоқда. У мухолифатга бир ҳафта мутлақо ҳалақит бермади. Агар халқ мухолифатни қўллаб-қувватласа эди, шу ўтган ҳафта ичида навбатдаги рангли инқилоб юз берган бўларди. Аммо оз кучли мухолифат ҳукуматнинг демократик принципларга содиқлигини суиистеъмол қилиб, шаҳар марказини феълан ишғол қилиб олди.
Ҳар қандай ҳукумат қонунлар доирасида ўзини ҳимоя қила билиши керак. Бир маҳаллар Озарбайжон президенти Элчибей қилгани каби пойтахтни ва мақомини ташлаб кетиш курашчининг йўли эмас. Саакашвили курашчи эканлигини яна бир марта намойиш қилмоқда.