07 November 2007
04:00 -
23:00 - БМТнинг комитети яна Ўзбекистон масаласини кўради, Васила Иноят ҳам мажлисда қатнашади - Тбилисида мухолифатнинг исёнга айланиб келаётган чиқишлари куч билан бостирилмоқда 22:30 - Шароф Рашидов юбилейи ёддан кўтарилди
23:00 - БМТнинг комитети яна Ўзбекистон масаласини кўради, Васила Иноят ҳам мажлисда қатнашади

Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Human Rights Watch ташкилотининг бугун тарқатилган баёнотида айтилишича, 9 ноябрь куни БМТнинг Қийноқларга қарши кураш комитети Женевада ўтказиладиган мажлисида Ўзбекистон масаласини яна бир марта тилга олади. HRWнинг ҳужжатида Ўзбекистон ҳукумати бу комитетнинг аввалги тавсияларини мутлақо эътиборга олмагани, шу сабабли, бу сафар масала яна ҳам жиддийроқ шаклда кўрилиши кераклиги айтилади.

Тошкентдан олинган хабарга кўра, Женевадаги мажлисга “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят ҳам чақирилган. У бу ерда ўзи раҳбарлик қилаётган жамиятнинг Қийноқлар бўйича альтернатив докладини тақдим этади ва кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашади. Кеча "Бирлик" раиси Абдураҳим Пўлат у билан телефонда гаплашди. “Эзгулик” раиси бугун Женевага учиб кетди ҳам.

Тбилисида мухолифатнинг исёнга айланиб келаётган чиқишлари куч билан бостирилмоқда

Бугун эрталаб гуржи милиционерлари мухолифатнинг кечаси ҳам митинг майдонида бўлган оз сонли одамларини резина таёқчалар, сувотар машина ва кўз ёшлатувчи газ ёрдамида тарқатиб юборишгандан кейин воқеалар тўхтамади. Кундуз куни мухолифатчиларнинг турли гуруҳлари шаҳар марказининг турли қисмларида милицияга қаршилик кўрсата бошладилар. Ҳукумат уларга қарши ички ишлар вазирлигини қўшинларини ташлашга маюбур бўлди. Бу исёнга ўхшаб кетадиган чиқишлар бостирилган ҳисоб. Бир гуру мухолифатчилар шаҳар марказидаги энг катта ибодатхонага кириб олишган. Милиция ва қўшинлар уларга тагишмаяпти.

Рус олигархи Бадри Патаркацишвили ўзининг мулки бўлган Имеди телеканали орқали чиқиш қилиб, бутун кучини, бутун бойлигини “фашист Саакашвили”ни йиқитишга ва Гуржистонни ундан озод қилишга бағишлаяжагини гапирди. Шундан кейин ҳукумат бу канални эфирдан ўчирди. Бир оздан кейин бошқа мухолифатчи канал Кавказия ҳам ўчирилди.

Айни замонда, ҳукумат телеканалларида рус дипломатларининг бир ресторанда мухолифат лидерлари билан учрашувининг ёзиб олинган тасвирини намойиш қилди, баъзи мухолифатчиларнинг Россия элчихонаси Бош маслаҳатчиси билан телефондаги гаплашишларини эшиттирди. Намойишчилар бир аскарнинг тутиб олиб, савалашаётганлари ҳам кўрсатилди.

Телевидение орқали чиқиш қилган президент Саакашвили мухолифатнинг ғалаёни Москва томонидан бошқарилаётганини айтиб, ўзининг Москвадаги элчисини чақириб олаётгани ва 3 рус дипломати ҳайдаб чиқарилаётганини эълон қилди.

Рус ҳукуматининг қўлида бўлган телеканаллар Гуржистондаги воқеаларни жонли ёйинда кўрсатаётгани ва мухолифатга симпатияларини бекитмаётгани ҳам кўрсатмоқдаки, Саакашвилининг гапларида жон бор.

Шу дақиқаларда президент фармони билан Тбилисида фавқулодда ҳолат киритилгани эълон қилинди.

22:30 - Шароф Рашидов юбилейи ёддан кўтарилди(ми)?

Ўзбекистон компартиясини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов ҳаёт бўлганида бугун 90 ёшга тўларди. Пролетарлар доҳийси Ленин мукофоти совриндори бўлган бу инсоннинг шахси ҳақида кўп гапирилган, шу боисдан унинг ҳаёт йўлига баҳо бериш ортиқча. Бироқ бугун нега унинг таваллуд айёми нишонланмади, гарчи унинг фарзандлари Каримов режимининг энг садоқатли малайлари бўлса-да, деган савол шу санани эслаган аллакимларнинг хаёлидан ўтган бўлса ажабмас. Шу боисдан ҳам бундан беш йил ортга назар ташлашга, яъни Рашидов таваллудининг 85 йиллиги санасини эслашга тўғри келади.

Ўшанда Шароф Рашидовнинг тавллуди муносабати билан уни оқловчи, улуғловчи мақолалар чоп этган бир неча газетанинг содда муҳаррирлари ишдан олинган, шахсан Ислом Карим бу борада ғазаб отига миниб Шароф Рашидов номини тарихдан “ўчирганди”. Ўша йили у туғилиб ўсган Жиззах вилоятида элга ош берилиб, унинг юбилейи тантаналари камтарона нишонланган эди. Бироқ Ислом Каримнинг ана шу муносабатидан хулоса чиқарган унинг малайлари бу йилги тантанини таъқиқлашди. Ўтган йили унинг номига қўйилган Тошкентнинг марказий проспекти бузиб ташланди.

Аслида, Шароф Рашидов ўзбек тилини расмий идоралардант чиқартириб, рус тилини мақеини кўтариш учун жон-жаҳди билан курашган, 6 миллион пахта териб, Москванинг олқишини олиш мақсадида ўзбеклар устидан дефоляция заҳарларини септирган, Оролни қуритишда асосий роль ўйнаган одамлардан бири сифатида халқимизнинг қора рўйхатига тушиб бўлган.

Аммо, Ислом Каримнинг Рашидов шахсига ҳозир кўрсатаётгнан салбий муносабати санаб ўтилган фактлар туфайли эмас, коммунистча ўз устозларига садоқатсизлигидандир.

Юсуф Жуманинг аёлига қарши жиноят иши қўзғатилди

Оммавий ахборот воситаларидан маълум бўлишича, исёнкор шиор Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик бошқармаси томонидан чақирув қоғози олган. Юсуф Жуманинг таъкидлашича, Гулнора опа вилоят ҳокими, вилоят ММХ раҳбарининг истеъфосини талаб қилиб пикет қилгани, Ислом Карим номзоди учун сохта овозлар йиғилаётгани ҳақида норозилик билдиргани учун унга ЖКнинг 159-моддаси (Ўзбекистон Репсбликасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) айби билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят МХХси терговчиси Отабек Ахмедов шоирнинг исёнокр аёлини сўроқ қилиш тараддудида, дейди мухбиримиз.

21:30 - Ислом Каримнинг қарори кучлими, бозор?

Президент Ислом Карим нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасига барҳам бериш ҳақидаги қарорга бугун имзо чекди. Қарор Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим бўғини бўлган банк-молия тизимини кучайтириш билан изоҳланган. Гарчанд, қарорда мамлакат иқтисодиёти баландпарвоз, амалда сохта статистикалар, яъни банкларга нақд пул тушуми 8 мартага ошгани сингари ёлғонлар акс этган бўлса-да, ҳукуматнинг нақд пулнинг банкдан ташқари айланмасига қарши курашаётгани бор гап.

Аммо иқтисодий инқироз, фуқароларнинг ҳукумат ва банк муассасаларига нисбатан аллақачон сўниб бўлган ишончи бу борада ечиб бўлмас муаммони юзага келтирди. Яъни, бозор талаби жиддий иқтисодий ислоҳотларни тақозо қилмоқда. Нақд пулнинг банкларга келиб тушуши учун аввало давлатда оқилона молия сиёсати бўлиши, камида банк муассасаларига ишонч бўлиши лозим. Афтидан Ислом Карим эса ана шу ишончни ўзининг навбатдаги лўттибозлиги билан уйғотмоқчи, дейди мухбиримиз.

ШҲТ Бош прокурорлари Тошкентга йиғилди

Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Бош прокурорларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Бош прокурори бошқарган анжуманда терроризм, экстремизм ва айримачиликка қарши кураш, наркотик ва психотроп моддалар савдосига барҳам бериш, товарлар контрабандаси ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши бирлашишга келишилди. Йиғинда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори А.Субанов иштирок этди. Навбатдаги мажлис Хитой режимида ўтказилишига қарор қилинди.

16:00 - Тбилисида мухолифатнинг митинги тарқатиб юборилди

Бугун эрталаб, маҳаллий вақт билан соат 8, Тошкент вақти билан соат 9 атрофида гуржи милиционерлар Тбилиси марказида бир ҳафтадан бери мухолифат кеча-кундуз ўтказаётган митингни резина таёқчалар, сувотар машиналар ва кўз ёшлатувчи газ ҳам ишлатиб тарқатиб юбордилар. Мамлакат парламенти олдида ўтказилаётган митингда кундуз кунлари бир неча минг одам қатнашаётган бўлса ҳам, кечалари уларнинг сони бир неча юздан ошмасди. Шу сабабли митингчиларни тарқатиш осон бўлди. Аммо, кейинчалик, кундузги митингга келаётганлар билан жиддий тўқнашувлар бўлган. Кўз ёшлатувчи газдан заҳарланганлар тез ёрдам машиналарида касалхоналарга жўнатилган.

Мухолифатнинг баъзи лидерлари милиция тарафидан ушланиб, маъмурий жазо берилгандан кейин қўйиб юборилгани, мухолифатнинг молиявий устуни бўлмиш Россиялик олигарх Бадри Патаркацишвилининг Тбилисидаги офисида тинтув ўтказилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Биринчидан, шуни айтиш керакки, мухолифат лидерларининг митингга юз минглаб одам олиб чиқиш ҳақидаги ваъдалари амалга ошмади. Яъни Гуржистон халқи мухолифатнинг радикал талабларини оммавий равишда дастакламади.

Иккинчидан, мухолифат лидерлари замонавий сиёсатчилик намунаси кўрсатолмадилар. Улар парламент сайловларини ярим йил аввал ўтказиш ҳақидаги биринчи талабларига президент Саакашвилининг истъфасини ҳам қўшдилар, аммо ўз чиқишларида президентнинг шахсига тегадиган ҳақоратларга ўтиб, ўз обрўларини тўкдилар халос. Cаакашвилининг кечаги телевидение орқали қилган мурожаати ҳам сиёсий маънода мухолифатчиларнинг нутқларидан маданийроқ эди.

Парламент раиси Нино Бурджанадзе мухолифат лидерлари билан бугуноқ яна бир марта учрашишга тайёр эканлигини билдирди. Уларни бугун АҚШ элчиси ҳам қабул қилган. Гуржистон ҳукумати умуман олганда демократик нормаларга содиқ эканлигини кўрсатди, дейиш мумкин.

Россия совуқ уруш томон яна бир қадам қўйди

Бугун Россия Давлат Думасида “Европада одиий қуролли кучларни чегаралаш шартномаси”ни ҳаракатдан вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги президент Путин томонидан киритилган қонун лойиҳаси тасдиқланди. Бу шартнома Европа давлатлари томонидан 1990 йил 19 ноябрда имзоланган бўлиб, 1992 йил 9 ноябрда кучга кирган эди. Энди Россия ўз ҳудудларининг Европа қисмида, айниқса, Кавказда қуролли кучларини оширишга бошлаши муқаррар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону