27 June 2012
02:14 -
Журналист Эмин Йўлдошев фирибгарликда айбланиб, 6,2 йилга қамалди
Ўзбекистон телевидениеси хабарига кўра, “Адолат” газетаси бўлим муҳаррири Эмин Йўлдошев жиноят ишлари бўйича Ҳамза тумани суди томонидан фирибгарликда айбланиб, 6,2 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Журналист Тошкентда яшовчи маҳаллий ўрислардан бирининг 10 000 АҚШ долларини алдамчилик йўли билан қўлга киритиб, қайтариб бермаган.
Мухбиримизга кўра, сўнгги 10 йил давомида “Адолат” газетаси таҳририятининг 9 нафар ходими порахўрлик, фирибгарлик ва товламачилик сингари айбловлар билан турли муддатларга озодликдан маҳрум қмлинган. Салкам 9 000 нусхада чоп қилинадиган мазкур газета “Адолат” социал демократик партияси нашри бўлиб, ҳафтада бир марта 4 бетда чоп қилинади.