27 June 2012
01:43 - Тошкентда 1,65 тонна гиёҳванд модда куйдирилди
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан наркобизнесга қарши кураш жараёнида мусодара қилинган 1,65 минг кг гиёҳванд моддаси йўқ қилинди. Маълумки, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпусларнинг вакиллари иштирок этадиган бундай тадбир ҳар йили 26 июнь куни нишонланадиган Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш кунида ўтказилади.

Тошкент қорхоналаридан биридаги домна печларида 499 кг героин, 597 кг қорадори, 240 кг с, 302 кг гашиш, 9 кг кўкнори ҳамда 758 та наша ўсимлиги ёқиб юборилди. Расмий маълумотларга қараганда, 1994 йилдан буён Ўзбекистонда 48 тонна 221 кг гиёҳванд модда йўқ қилинган, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.

Шунча гиёҳванд модда қўлга туширилиб, ёқиб юборилган бўлса, қанчаси эгаларига етиб борганини фақат тахмин қилиш мумкин. Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, бир йилда Афғонистондан Россияга 549 тонна, Европага 711 тонна гиёҳванд модда етиб боради. Уларнинг катта қисми Ўзбекистон орқали ўтиши шубҳасиз. Ўзбекистоннинг ўзида қоладиган гиёҳванд модданинг миқдори тонналар билан ўлчаниши ҳам шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону