02 November 2007
04:00 -
23:00 - Ислом Карим икки режим ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилди - Ўзбек миллий учоқлари Россия осмонида парвоз қилади - “Миллий тикланиш” сайловолди Қурултойида президентликка номзод кўрсатди 8:00 - Олт

23:00 - Ислом Карим икки режим ҳукуматлари раҳбарларини қабул қилди
Бугун, 2 ноябрда Президент Ислом Карим Оқсаройда Хитой ва Россия режимлари ҳукумати раҳбарларини қабул қилди. Хитой ҳукумати раиси Ven Szyabao билан ўтказилган учрашувларда мамлакатлараро муносабатлар муҳокама нишонига чиқди. Россия ҳукумати раиси Виктор Зубков билан кечган мулоқотлар чоғида иттифоқчиликнинг амалий ифодаси ҳақида сўз борди. Виктор Зубков яқин йилларда Россия томони Ўзбекистонга 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизишини маълум қилди, дейди мухбиримиз.
Ўзбек миллий учоқлари Россия осмонида парвоз қилади
Россия ҳукумати раиси Виктор Зубков Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди. Учрашув чоғида ҳукуматлараро ҳамкорликнинг янги поғонага кўтарилаётгани эътироф этилди. Яъни, Россия тарафи Ўзбекистон авиазаводида ишлаб чиқарилган 28 та Ил-114, иккита Ил-76 ва Ил-78 авиалайнерларини харид қилган. Учрашув давомида Шавкат Мирзиёев бу борадаги аҳдлашув амалий кучга киргани, расмиятчиликкина қолганини фахр билан тилга олди.
“Миллий тикланиш” сайловолди Қурултойида президентликка номзод кўрсатди
Бугун, 2 ноябрда мамлакатимиздаги чўнтак партиялардан бири бўлган “Миллий тикланиш” ўз Қурултойини ўтказди. Қурултой ишида президентлик сайловларида сиёсий қўғирчоқ сифатида қатнашишига изн бертилган партия раиси, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг номзоди Қурултой йўли билан сайловга тавсия этилди.
Ҳуршид Дўстмуҳаммад ёзувчиларнинг кўпчилиги каби қайта қуриш йилларида “Бирлик” фаоли бўлган, Салой Мадамин бошчилигидаги 53-54-чиларнинг хоинлигини қоралаган шахс. Кейинчалик у ҳам Каримовнинг хизматига ўтди, аммо 53-54-чилардан фарқли ўлароқ. кейин бошқа саф ўзгартрмади.
7:00 - Олтиннинг нархи доллар ҳисобида 1980 йил даражасига чиқди
Ўтган асрнинг 80-чи йилларидан бери фақат нархи тушиб бораётган олтин сўнги йилларда ўз қийматини ошира бошлади.
1980 йилда 1 унция (28,35 грамм) олтининг нархи 800 долларга чиққан. Кейинчалик нархи фақат тушиб бораётган доллар сўнги йилларда секин-аста қаддини ростламоқда эди. Аммо бу йил у яна ҳам кекин ошишга бошлади. Бундан бир неча ой аввал ҳам 650 доллар атрофида бўлган олтин нархи бугун 800 га етибди. Инфляцияни ҳисобга олсак, 1980 йилнинг 800 доллари бугунги 800 доллардан анча юқори қийматга эга бўлган. Демак, олтиннинг нархи яна ҳам ошиб боришини кутиш мумкин.
Олтин нархи ошишининг сабаби – дунё валюталарининг беқарорлиги туфайли трайдерлар олтинни кенгроқ ишлатаётишга ўтаётганларидир.
Ўзбекистон катта олтин заҳираларига эга, олтиннинг нархи дунё бозорида ошса, мамлакатимиз фойдасига бўлиши керак. Аммо, амалда нима бўлаётгани, олтинимиз ҳозир қаерга кетаётганини ҳеч ким билмайди. Турли тахминларга кўра, Андижон қонхўрлигидан сўнгра Россия президенти Путинга орқа қилиб тахтини сақлаб келаётган Ислом Карим олтин конларимиз ва улардан олинадиган фойдани тўла русларнинг қўлига топширган. Демак, олтинимиз мустақилликдан олдин халқимизга ҳеч бир фойда келтирмагани каби, ҳозир ҳам келтирмаяпти. Русларнинг нефтдан олаётган фойдалари олтин нархининг ошиши туфайли яна ҳам кўпаймоқда. Ўзбек олтини ҳисобига ҳам.
Дарвоқе, кечаги хабаримизда айтилганидек, Навоийда халқаро аэропортнинг очилиши руслар ташаббуси билан ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бўлганлигига ҳам шубҳа йўқ.
Булардан халқимиз фойда кўрмаса ҳам, Ислом Каримнинг позицияси мустаҳкамланади.
Москвадаги йиғилиш 2003 йилниннг ноябрь ойида бўлган Тошкентдаги форумни эслатди
Кеча Москвада таниқли рус сиёсатчилари ва сиёсатшунослари Улуғ Октябрь инқилобининг 90 йиллиги арафасида йиғилиш ўтказдилар. Мақсад – сал кам 100 йил аввалгиси каби Россия ҳозир ҳам инқилоб арафасидами, Россияда янги инқилоб бўлиши мумкинми каби саволларга жавоб излаш эди.
Сиёсатчилар асосан Путиннинг мухолифларидан иборат бўлиб, уларнинг ичида “Яблоко” раиси Григорий Явлинский, “Бирлашган фуқоролар фронти” раиси Гарри Каспаров, “Ўнг кучлар иттифоқи” (СПС) лидерларидан Леонид Гозман ва Борис Надеждин ҳамда яна бир қатор майдароқ сиёсатчилар бор эди.
Сиёсатшуносларнинг спектори кенгроқ бўлди. Бу ерда Путиннинг ашаддий тарафдори Глеб Павловский билан бир қаторда унинг танқидчилари Георгий Саттаров, Михаил Делягин ҳамда Ольга Криштановская кабиларни кўриш мумкин эди.
Ҳар ким ўз дардини айтиб йиғлаган мажлисда билдирилган фикрларнинг асосий хулосаси шундан иборат: Россия чуқур сиёсий ва ундан келиб чиқадиган иқтисодий инқироз йўлида бўлса ҳам, 1917 йилда бўлгани каби инқилобни кутмаслик керак.
Мажлиснинг мақсади қарорлар чиқариш эмасди. Мақсад - мухолиф дунё қарашлаи одамларни узоқ вақтдан бери биринчи марта бир ерга тўплаш бўлган.
Москвадаги йиғилиш 2003 йил 10-12 ноябрь кунлари Тошкентда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун раҳбарлигида ўтказилган “Ўзбекистон кеча, бугун, эртага” конференциясини эсга солади. Бу конференцияда сўнгги 10 йил ичида илк марта ўзбек демократлари бир орага келгандилар.
Муҳим бўлгани шуки, конференция қуруқ гап билан битмади ва бутун мухолифат кучларини бирлаштирувчи Давра Кенгаши тузилди. Кейинчалик, ўша пайтдаги нисбатан юмшоқ сиёсий муҳитдан маст бўлган “Эрк” партияси 53-54-чилар фракцияси ва “Озод деҳқоналар” партияси раҳбарларининг айби билан Давра Кенгаши фаолиятини давом эттиролмади.
Шу сабабли, ҳозир кун тартибига мухолиф гуруҳларни бир партияга интеграция қилиш масаласи олиб чиқилмоқда. Майда мухолиф гуруҳлар раҳбарларининг амбицияларини фақат шу йўл билан ошиб ўтиш мумкин.