01 November 2007
04:00 -
23:30 - ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Тошкентда йиғилишади - Элчимиз дунё ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг ички ишига аралашганликда айблади - Навоийда халқаро аэропорт ишга тушди 22:30 - “Эзгулик” Ўзбекистондаги қ

23:30 - ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Тошкентда йиғилишади
Эртага, 2 ноябрь куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот хизматидан маълум бўлишича, мажлисда Россия ҳукумати раҳбари В.Зубков, Хитой Давлат кенгаши раҳбари В.Сюзябо, Қозоғистон Бош вазири К Масимов, Тожикистон ҳукумати раҳбари О.Оқилов, Қирғизистон ҳукумати раиси вазифасини бажараётган А.Атамбаев ҳамда маҳаллий бош вазир Ш.Мирзиёевлар қатнашади. Ташкилот Бош котиби Б.Нургалиев ҳамда ШҲТнинг аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори М.Субановлар ҳозирда Тошкентга келиб бўлишган.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида мажлисда қандайдир Қўшма баёнот ҳамда божхона тизимида ҳамкрликка оид масалалар кўрилиши айтилган, дейди мухбиримиз. Айни соатларда Тошкент кўчаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, кўчалар миршаблар билан тўлиб-тошган.
Элчимиз дунё ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг ички ишига аралашганликда айблади
Бугун, 2 ноябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 62-сессияси мажлисида гапирган Ўзбекистоннинг ташкилотдаги доимий вакили Алишер Воҳидов инсон ҳуқуқлари баҳонасида айрим халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар мамлакатнинг ички ишларига аралашаётганини урғулади. БМТдаги бош дипломатимиз ҳар бир халқнинг ўз турмуш тарзи, қадрият ва анъаналари мавжудлиги, бу тарихий заруратга ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқлигини иддао қилди.
Гўё, ҳозрги кундаги ўзбекларнинг мазлумлиги, ўзбек ҳукуматининг зўровонлиги тарихий қадрият эмиш. Бундай турмуш тарзига нисбатан танқидий кўз билан қаровчилар мамлакатнинг ички ишига аралашар экан, дейди мухбиримиз. Элчи дунёда универсал демократия модели (айниқса Ўзбекистон учун) мавжуд эмас, деган сийқаси чиққан хаспўшлов билан йиғилганларга кулги бўлди.
Навоийда халқаро аэропорт ишга тушди
Маҳаллий матбуотда Навоий вилояти марказида халқаро аэропорт ишга туширилгани хабар қилинди. Мамлакатдаги иккинчи халқаро аэропортдан дунёнинг турли нуқталарига парвозлар амалга оширилади. Президент Ислом Каримнинг оламшумул “ислоҳотлари” таъсирида қад ростлаган аэропортда “Андижон-Навоий-Москва” рейси самога кўтарилгани ҳам хабарда айтилган.
22:30 - “Эзгулик” Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақида махсус доклад тайёрлади
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти “Қийноқлар бўйича альтернатив доклад № 2” деб номланган 39 саҳифали рус ва инглиз тилларидаги ҳужжатни ўз сайтида эълон қилди.
Жуда кўп фактлар асосида тайёрланган бу доклад Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда топталиши ва қийноқлар систематик равишда давом этаётганини кўрсатади. Унинг сўнгида мамлакатимизда бу соҳадаги аҳволни тузатиш учун керак бўлган тавсиялар ҳам берилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Эзгулик” жамияти бор фактлар бўйича шу каби фундаментал докладлар тайёрлаб, Ўзбекистондаги аҳволга дунё жамоатчилигини тортаётган ва мавжуд аҳволни тузатиш учун фаолият олиб бораётган ягона ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотдир. Минг афсуски, Ўзбекистондаги бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар кундалик масалаларни рус сайтларида эълон қилиш билан чекланиб, ҳуқуқ ҳимояси соҳасида систематик фаолият олиб бормаяптилар.
Эслатиб, ўтамиз, бундан бир неча йил аввал айнан “Эзгулик”нинг Ўзбекистондаги аҳвол бўйича рус ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда тайёрлаган доклади асосида БМТнинг Қийноқларга қарши курашиш Комитети Женевадаги махсус мажлисида “Ўзбекистонда қийноқлар систематикдир” деб хулоса чиқарганди. Шундан бери БМТнинг Ўзбекистонга нисбатан муносабати шу ҳукм остида олиб борилмоқда. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг тавсия шаклидаги қарорларини бажармасдан, уларга кўз юмиб келмоқда.
Шулардан дарс чиқарган “Эзгулик” жамияти Ўзбекистондаги аҳволни, табиий дунё жамоатчилигининг дастаги билан, ўзбекларнинг ўзи тузатиши керак, бунинг учун эса, биринчи навбатда, сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, мухолифат партияларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лозимлигини гапирмоқда. Чунки, охир-оқибат Ўзбекистондаги аҳволни мухолифат оёққа туриб мустаҳкамлангандан кейингина тузатиш мумкин.
“Эзгулик”нинг айтилган доклади билан унинг расмий сайтида рус ва инглизча саҳифаларда танишиш мумкин. Сайтнинг адреси – www.ezgulik.org.
18:30 - В Симферополе милиция выстрелами разгоняет татар
Сотрудники милиции пытаются предотвратить конфликт между представителями строительной фирмы «ОЛВИ-Крым» и общественной организации «Антизахват» с одной стороны и представителями общины крымских татар полуострова с другой на территории самовольного захвата земли в районе улицы Балаклавской в Симферополе.
В настоящее время на месте событий присутствуют около тысячи сотрудников милиции, в том числе бойцы спецподразделений «Беркут» и «Тигр» и Внутренних войск. Часть сотрудников правоохранительных органов имеет огнестрельное оружие, в том числе винтовки со снайперскими прицелами. Также на месте находятся два бронетранспортера.
Пытаясь оттеснить представителей крымскотатарской общины, милиционеры делали предупредительные выстрелы и бросали свето-шумовые гранаты. // РИА «Новости»
18:00 - Озарбайжон мухолифатининг ҳам ақли кирмоқда, Ўзбекистонда кабими?
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Озарбайжонда бир-биридан фарқини лидерлари ҳам тушунтириб беролмайдиган 50 дан ортиқ сиёсий партия борлигини, бу партияларнинг мутлақо кўпчилиги лидерларнинг раис бўлиш амбицияларини қондириш учун тузилганини сайтимизда ҳам кўп марта такрорлади. Мухолифатнинг самарадорлигини ошириш йўлларидан бири, балки, бугун энг асосийси, мухолифатни бирлаштиришдир, деган “Бирлик” лидери, майда мухолиф гуруҳларни уларнинг раҳбарлари истаса-истамаса йирик партияга интеграция қилиш кераклигини урғулайди.
Озарбайжон мухолифати ҳам бу ҳақиқатни тушунишга бошлаган кўринади. Буни биз ўзбеклар учун ҳам ибратли бўлоладиган қуйидаги мисолда кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, 9 ноябрда Бокуда Европа Иттифоқи ва IFES (International Foundation for Election Systems - Сайлов Системаси бўйича Халқаро Фонд) Озарбойжонда сайлов системасини мукаммаллаштириш, бу масала бўйича ҳукумат ва мухолифатнинг диалогига ёрдам бериш мақсадида махсус конференция ўтказишни режалаштиришган экан. Унга ҳукумат вакиллари ва 50-60 та мухолиф партиянинг лидерлари таклиф қилинган.
Кеча мухолифатнинг асосий партиялари – Мусават, Озарбайжон Халқ Фронти, Демократик ва Либерал партияларнинг лидерлари Иса Қамбар, Али Каримли, Сардор Жалолўғли ва Лола Шавкат махсус баёнот эълон қилиб, IFESни ножиддийликда айбладилар. Уларнинг талабига кўра, 9 ноябрда бўладиган ҳукумат-мухолифат диалогида мухолифат тарафидан фақатгина шу 4 партиянинг вакиллари иштирок этишлари керак, аксинча, учрашув бозорга айланиб кетади.
Ўзбекистонда Озарбайжондан фарқли ўлароқ, бор-йўғи 4-5 та сиёсий партия ва гуруҳ бор. Уларнинг бир-биридан фарқини ҳеч ким бўилмайди, аммо уларнинг лидерлари ҳар қандай бирлашишга қаршилар. Бирлик” лидеридан ташқари, чунки у энг кучли ташкилот раҳбари сифатида ҳар қандай шароитда асосий роль ўйнашига ишонади. Бошқалар эса, ўз амбицияларини муҳофаза қилиш билан оворалар. Куни кеча сайтимизда “Бирлик”нинг Андижон вилоят ташкилоти раиси Акбарали Ориф ҳам айтганидек, бошқа гуруҳларни лидерлар ташқарисида “Бирлик”га интеграция қилиш лозим. Бугун ўзбек мухолифатининг бошқа йўли йўқ.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши муносабати билан эълон қилган маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, йўқ бўлиб кетиш арафасига келган “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси ёш болалар ўйинини қилиб, авантюрист журналистлар воситасида ўзини амалий фаолият олиб борувчи ташкилот сифатида кўрсатиш, 25 миллион аҳолиси бор бўлган Ўзбекистондек мамлакат аҳолисига қаратилган варақаларни Истанбулдан рюкзакда ташиш каби ишларни қилишдан бошқа иложи қолмапти. Тарқатиш иложлари бўлса эди, варақани Ўзбекистон ичида ҳам кўп нуқталарда минглаб нусҳада осонликча кўпайтириш мукинлигига бу фракция фаолларининг ақли ҳам етмайди. Уларнинг асл мақсади варақани ўзбекларга етказиш эмас, бошқа нарса эканлигини ҳам тахмин қилиш мумкин.
Бу каби шармандаликлардан қутилишнинг бирдан-бир йўли – ҳамма майда мухолифат гуруҳларини “Бирлик”да бирлаштиришдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения