03 November 2007
04:00 -
23:00 - “Адолат” партиясининг Қурултойи президентликка номзод кўрсатти - Ҳамидулла Кароматов безорилиги туфайли ушланди

23:00 - “Адолат” партиясининг Қурултойи президентликка номзод кўрсатти
Бугун, 3 ноябрда “Адолат” социал демократик партиясининг сайловолди Қурултойи бўлиб ўтди. Асосан Президентликка сайловларда номзод билан қатнашиш масаласи муҳокама нишонида бўлган Қурултой ишида партия сиёсий кенгаши Биринчи котиби Дилором Тошмуҳамедова сўзга чиқиб, “Адолат”нинг сайловда қатнашиши муҳим экани (ютиши эмас!)ни қайд этди. Шундай қилиб йирик тадбиркор, фармацевтик компания хўжайини бўлган Тошмуҳамедова хоним Президентликка номзод қилиб кўрсатилди. Сайлов бошланмасиданоқ ўзларининг қўғирчоқ эканини намойиш қилаётган мазкур партия аъзолари 60 минг кишидан иборат экан. Ана шу 60 минг кишининг Парламентда 10 овози ҳам бор.
Ҳамидулла Кароматов безорилиги туфайли ушланди
Бир пайтлар Ўзбекистон режимининг идеологик устунларидан бири бўлган, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, Бош вазир ўринбосари даражасигача кўтарилган Ҳамидулла Кароматов Тошкент халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Гувоҳлардан маълум бўлишича, аллақайси хорижий мамлакатдан қайтаётган Кароматов ширакайф бўлган ва божхона кўриги пайтида аэропорт ходимларини ҳақоратлаган. Транспорт милицияси томонидан ҳибс этилган Ҳамидулла Кароматовнинг ҳозирда ҳам ҳибсда ушлаб турилганига доир аниқ маълумот мавжуд эмас.
Ҳамидулла Кароматов, дейди мухбиримиз, Франциядаги дипломатик миссиясидан сўнг Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида бир муддат ишлади. Қудаси, Ирригация ва қишлоқ хўжалигини мелиорациялаш институти собиқ ректори Оқназаров (Порахўрликда айбланган – “Ҳаракат”) Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Ўзбекистонга тутиб топширилгач, Кароматов учун булутли кунлар бошланганди. Мухолифатдаги айрим доираларнинг Оқназаровни қаҳрамонга айлантиришга урингани ҳукуматнинг ғазабини яна-да оишрган бўлса ажабмас.