26 October 2007
03:00 -
23:30 - Шавкат Мирзиёев қиз чиқармоқда - Алматовнинг қариндоши зўровон чиқди

23:30 - Шавкат Мирзиёев қиз чиқармоқда
Эртага Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзи туғилиб ўсган Зомин туманида элга ош бериб, қиз чиқаради. Буни қарангки, бош вазиримиз мамлакат раҳбарлари анъанасини бузиб, оддий бир хонадон билан қуда-андачилик ришталарини боғлаган.
Бундай дейишимизга сабаб, дейди мухбиримиз, шу кунларда президентлик сайловидек сиёсий найрангбозлик кампаниясини бошқараётган Марказий Cайлов Комисссияси раиси М.Абдусаломов Марказий банк раиси Ф.Мулллажонов билан қуда бўлган. Яна кўплаб ҳукумат аъзолари орасида қиз бериб, қиз олиш русумга кирди.
Алматовнинг қариндоши зўровон чиқди
Аввалги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида порахўрликда айбланаётган собиқ судья Абдуворис Исмоиловнинг иши аппелеция маҳкамасига кўчгани ҳақида айтгандик. Судда даъвогар сифатида иштирок этаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Шоира Содиқбекованинг таъкидлашича, ҳозирда кутилмаган ҳодисалар бошланиб кетди. Масалан, суддаги асосий гувоҳлардан бири Бахтиёр Шарипов куни кеча ўз уйида сирли ўлим топди. Собиқ судьяга 67 минг АҚШ доллари берганини даъво қилаётган Сурайё Якубовани ўғирлашга ҳаракат бўлган. Ишдаги даъвогар Умид Ишметовнинг бошига уриб кетишган. Шоира Содиқбекова эса рақамсиз Нексия автомабили таъқибидан қочиб, ариққа йиқилган.
Ҳозирда мазкур ҳодисаларни умумлаштирувчи бир детал пайдо бўлди. Юқоридаги барча ҳолатлар давлат рақамисиз оқ рангли Нексия автомабили ёрдамида амалга оширилган. Шоира Содиқбекованинг талаби билан Тошкент шаҳар ИИБ даъвогарларга миршаблардан иборат қўриқчилар беришди. Мазкур ҳодисалар юзасидан тафтиш бошланган, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения