09 June 2012
19:16 -
Тожикистонда ШҲТнинг катта антитеррор ҳарбий машқлари ўтмоқда, Ўзбекистонда масхарабозлик
Қўшни Тожикистонда 7-14 июнь кунлари ШҲТнинг “Тинчлик миссияси-2012” номли антитеррористик ҳарбий машқлар ўтказилаётгани ҳақида тожикларнинг Asia-Plus агентлиги хабарини биз ҳам тарқатган эдик. У хабарда айтилишича, машқларда Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари қатнашмоқда, Ўзбекистон йўқ.
Русларнинг “Новости” агентлиги ўзининг Ўзбекистондаги мухбири Ниёзматовга асосланиб бугун хабар беришича, 4-6 июнь кунлари Жиззах вилоятида яна ўша ШҲТнинг "Шарқ-Антитеррор-2012" деб номланган антитеррор машқлари бўлиб ўтибди. Унда фақат Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон қатнашган.
Қизиқ, айни кунларда Марказий Осиёда ШҲТнинг иккита антитеррор машқлари ўтказилган ёки ўтказилмоқда эмиш. Биттасида Ўзбекисондан бошқа ҳамма ШҲТ аъзолари, иккинчисида Ўзбекистон билан бирга яна иккитагина ШҲТ аъзоси қатнашган. ШҲТнинг асосий кучлари Россия ва Хитой Ўзбекистондаги машқда йўқ.
Бундан ҳам қизиғи, Тожикистондаги машқлар ҳақида расмий хабарлар расмий доираларга асосланиб берилди ва Тожикистоннинг ўзида ҳам берилди. Биздаги машқ ҳақида эса, фақат русларнинг агантлиги хабар берди. Ва бу хабар расмий доиралар тарафидан тасдиқланмаган.
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон ҳамма соҳада, ҳатто ШҲТ доирасида ҳам мутлақо яккамохов бўлиб қолаётганининг навбатдаги кўрсатгичидир.