09 June 2012
23:55 -
Туркча сенсация: Ҳижобли студент қизга диплом топширилди
Аслида, бу ерда иккинчи сенсация ҳам бор - дипломни ҳарбий комиссар топширди.
Маълумки, Туркияда расмий жойларга ҳижоб билан кириш мумкин эмас. Туркия жумҳурияти тузилган йилларда қабул қилинган бу ва бу каби қонунлар Тукиянинг “дунёвий давлат” мақомини ҳимоя қилувчи механизмлар деб ҳисобланарди. Аввалги номи “Буюк Усмония давлати” бўлган Туркия Ислом дунёсида бирдан-бир дунёвий давлат бўлган ва дунёвийлик Туркия армиясининг кучи билан сақлаб турилган. Шу сабабли, “Туркия армияси дунёвийликнинг кафолатчисидир” деган ибора салкам расмий шиор сифатида ишлатиларди.
Мактаблар ва олий ўқув юртларига ҳам ҳижоблилар киритилмасди. Лекин диндор оилаларнинг қизлари мактабни битиргандан кейин ҳижобга ўранишар, университетга кирган қизлар эса, университет дарвозасигача ҳижоб билан келиб, шу ерда ҳижобни оддий рўмолга ёки парикка алмаштиришар эди.
Ҳокимиятга, очиқча айтилмаса ҳам, феълан исломчилар партияси бўлган Адолат ва Тикланиш Партиясининг келиши, мамлакат Президенти ва Бош вазири ҳам шу партия аъзоларидан сайланиши ёки тайинланиши, уларнинг аёллари ҳижобли эканлиги вазиятни ўзгартира бошлади.
Баъзи университетлар мавжуд қонунларга мос бўлмаган қоидалар киритиб, ҳижобли қизларнинг университетга келишига рухсат бердилар. Уларнинг ишини назорат қиладиганлар ҳам Адолат ва Тикланиш Партиясидан бўлгани сабабли қоидалар бекор қилинмади.
Бугун эса, Туркиянинг жанубий-шарқида, Ироқ билан чегараларга яқин ерда жойлашган Адияман вилоятининг марказидаги Адияман Университетида битирувчиларга тантанали равишда дипломлар топширилди. Анъаналарга кўра, Туркия университетларида бундай маросимларга таниқли сиёсатчилар ва ҳарбийларни ҳам таклиф қиишади ва улар ҳам баъзи битиривчиларга шахсан диплом топширишади.
Бугун маҳаллий ҳарбий гарнизон бошлиғи, полковник Юсуф Ёлчин ҳижобли битирувчига диплом топширди. Дунёвий газеталар “Куннинг фоторасми”, динийроқ газеталар “Туркия орзиқиб кутган дақиқа” каби номлар билан шу расмни эълон қилар экан, ҳижобли қизнинг исмини айтишни ҳам унутганлар.
Чунки, гап у қизнинг шахсида эмас, унинг ҳижобида, ҳарбийлар ҳам ҳижобга кўникишга бошлаганида, Туркия исломий давлатга айланиш йўлида яна бир қадам қилганида.