24 October 2007
03:00 -
20:30 - Қурмонбек Бақиев ҳукуматни ҳам истеъфого жўнатти 20:00 - Қирғизистонда ўзбек журналисти Алишер Соибов отиб ўлдирилди 17:30 - Президентнинг қизи Москвага бутунлай кўчишга тайёрланмоқдами? 16:00
20:30 - Қурмонбек Бақиев ҳукуматни ҳам истеъфого жўнатти

Кеча мамлакат парламентини тарқатиб юборган Қирғизистон президенти бугун ҳукуматни ҳам истеъфога жўнатган. Бу хусусда эрталаб эълон қилинган Фармонга кўра, янги парламант сайлангунча эски ҳукуматнинг Бош вазири ва оддий вазирлар хизмат вазифасини бажариб туришни давом эттирадилар.

20:00 - Қирғизистонда ўзбек журналисти Алишер Соибов отиб ўлдирилди

Ҳозиргина олингна хабарга кўра, Қирғизистоннинг жанубида ўзбек тилида ёзувчи таниқли журналист Алишер Соибов отиб ўлдирилган.

Алишер демократик руҳдаги журналист сифатида ҳар доим адолат учун курашди. Унинг юзлаб мақолалари орқали дунё нафақат Қирғизистонда, балки бутун Фарғона водийсида бўлаётган адолатсизлик, ҳукумат органларининг зўравонликларидан хабардор бўларди. Ўзбекистон расмийлари шунинг учун уни севишмасди ва ўзларига оид сайтларда уни аёвсиз ёмонлашарди.

Алишер Соибов ким томонидан ўлдирилгани хусусида тахминлар кўп бўлса ҳам, ҳозирча ҳеч қандай аниқ бир факт йўқ.

17:30 - Президентнинг қизи Москвага бутунлай кўчишга тайёрланмоқдами?

Олинган аниқ хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг қизи Гулнора Москвада “Марказий Осиё сиёсий тадқиқотлар институти” номи остида бир ташкилот очиш учун ҳаракатлар бошлаган. Бу муассасада баъзи Россиялик машҳур тадқиқотчлар, Ғарб давлатларидан чақириладиган мутахассислар ва Ўзбекистондан таклиф қилинадиган ёшлар ишлаши кўзда тутилмоқда. Чет тилларини биладиган ўзбек ёшларига бу хусусда таклифлар ҳам қилинган, яъни иш амалий босқичга келганга ўхшайди.

Катта маблағ билан амалага оширилиши режалаштирилаётган бу лойиҳа президент қизининг навбатдаги “тўқликка шўхлик” қабилидаги иши эмасга ўхшайди. Агар Ўзбекистонда кутилмаган воқеалар бошланиб, президент оиласи мамлакатни тарк этишга мажбур бўлса, бу институт Ўзбекистонга қарши ташқаридан сиёсий фитналар уюштириш марказига айланади.

16:00 - ББС Ислом Каримнинг тақиқини бузди, Абдураҳим Пўлат исмини яна бир тилга олди

Ўзбекистонда 18 йидан бери “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг исмини оммавий ахборот воситаларида ишлатмаслик ҳақида президентнинг кўрсатмаси борлиги, бу кўрсатма МХХ назорати остида ишлайдиган ББС, Озодлик ва Америка Овози радиоларинг ўзбек хизмати ходимлари томонидан ҳам амалга оширилаётганини ҳозир билмайдиган одам йўқ.

Шу кунларда ББСда “Эзгулик” жамиятининг сайловолди кампанияси давомидаги қонунбузарликлар тўғрисида тарқатган баёнотига бағишланган қисқа эшиттиришида партия номидан президентликка кўрсатилган номзодлар қаторида Абдураҳим Пўлатнинг исми ҳам тилга олиниши кутилмаган воқеа бўлди. Радио тинловчиларнинг хаёлидан “бу партиянинг раиси ҳам бор эканда” деган фикр ўтган бўлса ажаб эмас.

Бундан тахминан бир йил аввал ҳам ББСдагилар тўсатдан Абдураҳим Пўлатни эслаб қолишганлари ҳақида хабар бергандик. Аммо у воқеанинг қизиқ бир сабабини ҳам кўрсатганмиз. Ўша кунларда АҚШга келган Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крег Маррей билан учрашган Абдураҳим Пўлат қандайдир сабаб билан бу масалани ҳам тилга олган. Кўринишидан, у Лондаонга қайтиши билан бу шармандали аҳволни ББСдагиларга гапирган ва улар ўз обрўларини сақлаб қолиш учун дарҳол Абдураҳим Пўлатга телефон қилиб, у билан суҳбат ўтказишган.

Референдум ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланмоқда, мухолифатни мамлакатга чақириш ҳақидагисичи?

Бир неча ойдан бери турли сайтларда Ўзбекистонда президент сайлови ўтказилмасдан, умумхалқ референдуми ёки парламентнинг қарори билан Ислом Каримнинг ваколатлари яна бир муддатга чўзилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрарди. Кечаги хабаримиздан маълумки, Ўзбекистон металлургия комибинати ишчилари жамоаси Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини сайловларсиз чўзиш ташаббуси билан чиқди. Бундай ташаббус Ўзбекистон каби давлатда юқорининг кўрсатмасисиз бўлмаслигини тушунарли, демак, миш-мишларнинг ҳақиқатга айланиш эҳтимоли оз бўлса ҳам бор.

Шу кунларда Ўзбекистонда, асосан ҳукуматнинг ўрта доираларида “сайловлар олдидан мухолифат лидерлари мамлакатга чақирилади” деган гаплар юрибди. Бунинг остида нима борлигини яқин келажак кўрсатса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону