23 October 2007
03:00 -
23:30 - «Эзгулик»ка яна провакация: нишонда сурхондарёликлар (Пресс-релиз, № 68, 22 октябрь 2007) 21:30 - Чегаралар минадан тозаланмоқда, миялар қачон тозаланади? - Француз делегацияси Тошкентга келди - Бош металлургимиз Александр Фармо
23:30 - «Эзгулик»ка яна провакация: нишонда сурхондарёликлар (Пресс-релиз, № 68, 22 октябрь 2007)

Ўзбекистон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўз фаолияти давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, кўплаб фуқаролар, айрим гуруҳ ва шахслар томонидан амалга оширилган провакация ҳамда жамоатчилик олдида бадном этадиган бўҳтонларга дуч келган. Инчунун, аксарият ҳолларда интернет тармоғида тарқатиладиган уйдирма ва бўҳтонларга қарши курашнинг амалда имкони йўқ. Чунки мазкур уйдирмаларга жавоб қайтариш, бундай тайинсиз иғволарга эътибор жамият фаолларини асосий фаолиятдан чалғитади, вақтини ўғирлайди. Ва, шуни таъкидлаш керакки, провакаторларнинг мақсади ҳам “Эзгулик”ни фаолиятдан чалғитишдир.

Яқинда интернет тармоғининг www.uzbekistanerk.org саҳифасида “Эзгулик ёвузликка хизмат қиладими?” номли кичик мақола чоп этилди. Мазкур мақола муаллифи Алижон Сурхон деб номланган шахс аноним бўлиб, унда тилга олинган факт ва рақамлар тушунарсиз ва ғализ. Гўё, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сурхондарё вилояти бўлими раиси Абдуҳаким Пўлатов Термиздаги ҳибсхоналардан бирига ҳуқуни муҳофаза қилиш идоралари томонидан атай туширилган ҳамда исми маълум бўлмаган икки “Эрк”чининг ишончига кириб, уларнинг самимий сўзларини яширин овоз ёзиш ускунаси билан ёзиб олган. “Эрк”чиларнинг номи эса хавфсизлик нуқтаи назаридан сир сақланаётган, Пўлатовнинг айғоқчилик билан ўғирлаган маълумоти эса ёвузлик мақсадида фойдаланилиши мумкин экан. Ваҳоланки, жиноий жазоларни ижро этиш муассасалари, вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналаридаги аҳволни ўрганиш ҳокимиятнинг “илтимос”и билан эмас, балки “Эзгулик”нинг қаътий талаблари билан амалга оширилади.

Албатта, ўзини Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси, (“Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси назарда тутилмоқда. – Ҳаракат), боз устига, ҳукуматга мухолифатдаги сиёсий партия деб атовчи гуруҳнинг интернет нашридаги кулгили уйдирмасини жавобсиз қолдириш мумкин эди. Бироқ жамиятимиз фаолига нисбатан амалга оширилаётган провакациялар давом этмоқда, хусусан, партия (тўғрироғи, гуруҳ)нинг вилоятдаги фаоли Фахриддин Тиллаев ҳамда бошқалар маҳаллий “Эзгулик”чиларнинг гўёки ҳукуматга сотқинлиги, фирибгарлик билан шуғулланиши ҳақида бўҳтонлар тарқатмоқда. Бу бўҳтонлар серияси 2005 йил 24 январда мазкур сайтда чиққан “Сайловда қаерда эдинг” (муаллиф Тиллаев) номли уйдирмадан бошланган. Сўнгра бу бўҳтонлар (гўё Фахриддин Тиллаев Фридум Хаузнинг Тошкентдаги офиси хат қутиси(!)дан олган) “Провазашитникма ёки международний адвокатма?” номли туҳмат варақа орқали давом эттирилган. Ҳатто бу шахслар суд орқали мазкур қилмишлари учун жазоланган ҳам.

Мазкур ҳаракатларнинг давом эттирилиши “Эзгулик” фаолини ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари “қўли”га тушириш учун ҳам ўзига хос тузоқ бўлиши эҳтимол. Зеро, ҳозирги кунда жамиятимизнинг беш фаоли турли бўҳтонлар, хусусан, таъмагирлик, фирибгарлик сингари “айблов”лар билан ҳибсхоналарда ўтиришибди. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бу хилдаги интернет-мақолалар мақсадидан жамоатчиликни бохабар этиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимияти идораларини ҳушёрликка чақиради.

21:30 - Чегаралар минадан тозаланмоқда, миялар қачон тозаланади?

Тожикистон Ички ишлар вазири Ҳамрохон Зарифийнинг оммавий ахборот вситаларига маълум қилишича, мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон - Тожикистон чегарасига кўмиб ташланган сон-саноқсиз миналарни тазалаш ишлари бошланди. Бу ҳақда яқинда Душанбеда ўтказилган Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлатларнинг Душанбе саммитида келишилган эди. Ўша учрашувда қўшни мамлакатлар орасидаги виза режимини бекор қилиш бўйича ҳам музокаралар бормоқда, дейди мухбиримиз. Бироқ икки қардош халқнинг яқинлашуви учун чегараларни миналардан тозалаш-у, виза тартибини бекор қилишнинг ўзи кифоя қилмайди. Аввало тозалашни қўшни режимлар бошида турган ҳукмдорларнинг мияларидан бошламоқ керак.

Француз делегацияси Тошкентга келди

Европа Континенталь Департаменти директори Жак Форо бошчилигидаги Франция ташқи ишлар вазирлиги аъзоларидан иборат делагация Тошкентга келди. Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳамда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Сайёра Рашидовалар билан учрашган меҳмонлар иккала мамлакатнинг жамоатчилик институтлари билан алоқаларни йўлга қўйиш масаласида гаплашдилар. Ўзбекистон ҳукуматининг икки лўттибози ўлим жазосининг бекор қилиниши ва қамоққа олиш бўйича санкциялар ҳуқуқининг судларга ўтказиши сингари оламшумул “ислоҳот”ларни гапириб, меҳмонларни “лол қолдирди”.

Бош металлургимиз Александр Фармонов янги ташаббус билан чиқди

Ўзбекистон металлургия комибинати ишчилари жамоаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг сайловларсиз ваколат муддатини чўзиш ташаббуси билан чиқди. Ўзбек халқи ва миллати хавфсизлиги, ҳаёти ва келажаги гаранти бўлган шахснинг ваколатларини чўзиш ташаббуси бошида турган комбинат директори Александр Фармонов ялтоқилиги билан ном чиқарган, ўта принципсиз одамдир. Узунқулоқ гап-сўзларга кўра, Ислом Карим сайловлар тинч-осойишта ўтишидан хавотирда, шу боисдан ҳам шу хилдаги кампаниябозликка зўр бермоқда. Айтишларича, яқин кунларда Бекобод метталургларининг ташаббуси мамлакат бўйлаб ёйилади.

21:00 - Мамлакат Олий суди ва Олий хўжалик суди раҳбарлари ўзгардими?

Айрим оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бўритош Мустафоев ишлан олингани, унинг ўрнига Олий суд судьяси Ёқубжон Зиёдуллаев раис вазифиасини бажарувчи сифатида қўйилгани айтилмоқда. Шунингдек, Олий Хўжалик суди раиси Аминжон Ишметов ҳам ишдан олиниб, унинг лавозимига Раҳимжон Мавлонов ўтирганлиги ҳам хабарлар ичида. Бироқ ҳукуматнинг расмий матуботи бу ҳақда ҳеч қандай хабар тарқатгани йўқ.

Ислом Карим сайловчиларга суяк ташлади

Бугун президент Ислом Карим маошларни 16 ноябрдан бошлаб яна 20 фоизга ошириш ҳақидаги Фармонни имзолади. Шундоғам нархлар қимматлигидан азият чекаётган аҳоли мазкур лўттибозликни оғриқ билан кутиб олди. Негаки, ойлик маошларни ошириш аксарияти ишсиз, давлат бюджетидан ташқари бўлган корхона ходимлари зиммасига оғир юк бўлиб тушади, дейди мухбиримиз. Фармонда энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 18630 сўм қилиб белгилангани айтилган. Мазкур пулга 5 килограмм пахта ёғи ёки 3 кило гўшт харид қилиш мумкин.

20:00 - “Эзгулик” фаоли ҳибсга олинди

Бугун Сирдарё вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси ўринбосари Карим Бозорбоев ҳибсга олинган. Унга нисбатан қандай айблов илгари сурилаётгани, ҳуқуқ ҳимоячисининг айни пайтдаги аҳволи хусусида маълумотлар йўқ. Жамият раиси Васила Иноят эрта тонгдан Сирдарё вилоятига йўл олади, вазиятни ўрганади, дейди мухбиримиз.

Карим Бозорбоев жамиятга “Фидокорлар” демокартик партиясидан келган, у партия вилояти кенгаши тафтиш комиссияси раиси эди. Партия бўғинидаги коррупцияни фош этгач, кенгаш раҳбарлари жавобгарликка тортилди ва лавозимларидан бўшатилди. Бозорбоев эса “Эзгулик”ка ўтиб, ўта фаол ишлаётган эди.

Ўзбекистон адвокатлари Ислом Каримга қарши(ми)?

Ўзбекистон халқлар тарихи музейи (собиқ Ленин музейи) конференциялар залида сайловчилар ташаббус гуруҳидан Президентликка номзоди кўрсатилган Акмал Саидовнинг ишончли вакиллари бугун ноҳукумат, нотижорат ташкилотлар вакилларини тўплади, дейди мухбиримиз. Учрашувда Акмал Саидовнинг номзодини илгари сурган СТГнинг ишончли вакили, Тошкент шаҳар Адвокатлар коллегияси раиси Гулнора Эшонхонова НҲТлар раҳбарларини ўз номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди. Ишончли вакилнинг таъкидлашича, ҳозирда мамлакатдаги 7 000 адвокат Саидовни қўлламоқда. Аксарият аҳоли эса Акмал Саидовга овоз беришни Ислом Каримга душманлик деб қарашаётир. Шу боисдан ҳам номзодни рўй

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону