16 May 2012
17:48 - Масхарабозлик аҳмоқликка айланди: Ўзбекистоннинг энг намунали ёш оиласи танланибди
Табиий, Ўзбекистонда ҳамма нарса каби, бу тадбир ҳам Президент Ислом Каримнинг ташаббуси билан ўтказилган ва кеча Туркистон саройида “Энг намунали ёш оила” номли кўрик-танлови ғолибларига мукофотлар топширилган.

Расмий хабарларга кўра, Яккасарой тумани Абдулла Авлоний номидаги маҳаллада истиқомат қилувчи Абдусалом ва Дилором Муталовлар оиласига Гран-при топширилибди. Ундан кейинги ўрин, уни биринчи ўрин деб аташибди, Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласида яшовчи Рустам ва Матлуба Эрматовларга тегибди. Учинчи ўринда Рустамовлар оиласи (Мирзо-Улуғбек тумани ).

Бу ва кейинги ўринларни олган оилаларнинг расми ҳам тарқатилган. Биз у расмларни кўчириб олмаганимизнинг сабаби, бу аҳмоқликнинг айбдори бўлмаган оилаларни кулги нишони қилмаслик эди.

Ҳар ким тушунадики, бу кўрик-танлов ҳамма ёш оилаларни қамраб олган эмас, чунки, бундай қилишнинг умуман имкони йўқ. Демак, бу танлов унда иштирок этмаганларни камситиш эмасми? Бунинг устига ёш оила деганда нимани тушуниш керак? Ёши катта бўлганда биринчи марта оила қурганлар бор, улар ёш оила ҳисобланадими? Энг муҳими, оиланинг намунали эканлиги нимадан иборат ўзи? Ҳамма хавас қиладиган оилардан вақти келиб ўғри, қотил ва ҳамма ҳазар қиладиган болалар ўсиб чиқади, ҳеч ким билмайдиган оилалардан дунёнинг улуғ одамлари чиқади. Оиланинг қандай эканлиги, ўшанда маълум бўлади.

Ислом Карим ўзбекларнинг ижтимоий-сиёсий масалалардан узоқроқда, ўзбек миллатини ибтидоийликда ушлаб туриш учун Ўзбекистонни кўрик-танловлар, масхарабозликлар мамлакатига айлантирмоқчи. “Энг намунали ёш оила” номли кўрик-танлов эса, масхарабозликдан ҳам ошиб, аҳмоқлик даражасига чиқди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону