21 April 2012
04:18 - Тошкент шаҳар маъмурияти муассасаларга ҳам “кўз” ўрнатмоқчи
“Тошкент шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда жисмоний шахсларга тегишли нотураржой объектларида ташқи видеокузатув ускуналари ўрнатилади. Ҳокимлик вакилига кўра, видео мосламалар жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлармиш ва жиноятларнинг тезкор фош этилишига ёрдам бераркан.

Бутун дунё аллақачон бундай тизимга деярли ўтиб бўлган, Тошкент ҳокимлиги ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам бу ишни амалга оширмоқда, дейди мухбиримиз. Шундай бўлса ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлаш лозим эди.

Аммо, минг афсуски, Тошкентдаги “кўз”лар коррупция ва порахўрликни фош этолмайди, чунки мавжуд режимнинг мақсади – бу иллатларга қарши кураш эмас, фаолашиб бораётган демократик мухолифатнининг ҳар қадамини назорат қилиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону