21 April 2012
05:39 - Покистоннинг Исломободида юз берган авиаҳалокатда 138 киши нобуд бўлди, Оллоҳ нега уларни бу балодан асрамади?
Бир неча соат аввал пойтахт Исломобод яқинидаги халқаро аэропортга қўнаётган Boeing йўловчи учоғи ҳалокатга учраб, ҳозиргача 138 кишининг нобуд бўлгани хабар қилинди. Уларнинг 118 нафари учоқдаги йўловчи, 9 киши учоқ командасининг аъзолари, 11 киши эса, учоқ йиқилган жойдаги уйларда яшовчилар экан.

Ҳеч қандай киноя қилиш ниятимиз йўқ, дейди мухбиримиз, аммо бу шаҳарга Исломобод номининг берилиши - Оллоҳ ҳамма нарсанинг олдини олади сифатида тушунилмаслиги керак. Гап ҳар қадамда Оллоҳнинг номини тилга олиш ва беш вақт номоз ўқиш каби ташқи унсурлар билан белгиланмайди. Чунки, 5 маҳал номоз ўқувчиларнинг кўпчилигида Имон йўқлигини ҳозир Оллоҳ ҳам билади.

Яқинда Обидхон қори билан бўлган фожеа ҳам фикрларимизни тўла тасдиқлайди. Нега бундай Ислом эътиқодчисини Оллоҳ сақламади? Бали, эътиқод фақат сўзда эканлигидадир?

Reuters агентлигининг расмидаги фалокат қурбонларининг яқинлари ҳам шу савол устида ўйлашаётган бўлса ажаб эмас. Демак, яқинда улар ҳам бизга қўшиладилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону