21 April 2012
03:10 -
Ўзини Шайх деб эълон қилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Андижонда китоб дўкони очди
Унинг сармояси ва ташаббуси билан очилган дўкон шубҳасиз диний адабиётлар сотишга мўлжалланган. Youtube.соm сайтида пайдо бўлган видео материалда дўкон очилишида шайхнинг ўзи иштирок этгани ва ваъз қилгани акс этган. «Китобларни иложи борича арзон, ўз таннархидан кўп ўтмасдан, чайқовчилик қилмасдан халққа етказиб бериш керак. Албатта Тошкент билан нархда фарқ бўлади, йўлкира, бинолар ижараси, ишлаётганлар маоши, буларнинг ҳисоби бор. Лекин бу ерда асосий мақсад бойлик топиш бўлмаслиги керак. Асосий иш маърифат тарқатиш, таълим-тарбия тарқатиш, кишиларимизга эзгуликни осон йўл билан етиб боришини таъминлаш бўлиши керак» деди уламо очилиш маросимида.
Маълум бўилишича, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўз сармояси ҳисобидан Тошкентда иккита, Наманганда битта исломий китоб дўконлари очган.
Аммо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоб очиш билан мусулмонларга ёрдам бераман деб ўйлача хато қилади. 1989 йили Ўзбекистон Коммунистик Партияси ўша пайтда Коммунистик Партиянинг аъзоси бўлган Абдураҳим Пўлат ўрнига Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни СССР халқ депутати қилиш учун бутун кучини сарфлаган эди.
Қаранг, ўшанда коммунистлар ўз партияларининг аъзоси бўлган Абдураҳим Пўлатга қарши курашиб, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни депутат қилишди. Чунки, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф коммунистик режим учун коммунист Абдураҳим Пўлатдан ҳам фойдалироқ эканлигини коммунистлар ўз вақтида тушунишди.
Ҳозир ҳам, Исломниннг душмани бўлган Ислом Карим режими учун Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф фойдалироқ эмасмики, унга дўконлар очиш учун рухсат беришибди? Айнан шундай.
Мавжуд режим ва унинг МХХси тушунган бу ҳақиқатнии Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзи қачон тушунади?