17 September 2007
03:00 -
23:00 - Судья 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди - Корейс мулозими Тошкентга келади 22:00 - Тошкентда... ҳайкалбозлик - Банкимиз ўрис банки билан стратегик шерик бўлди 8:00 - “Бирлик” ягона партия сифатида яна тан олинмоқда

23:00 - Судья 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди собиқ судья, 2000 АҚШ доллари пора олаётганида ушланган Абдуворис Исмоиловни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм ўқиди. Судья Зафар Маликов раислик қилган маҳкама порахўрликда айбланган собиқ судьяга жазо тайинлаш чоғида унинг айбига иқрорлигини, судьялик лавозимидан ўз аризаси билан бўшаганлиги ва қарамоғида бетоб аёли ва болалари борлигини ҳисобга олди. Аксинча, давлат айбловчиси аввалги суд мажлисида уни узил-кесил 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Алматовнинг жияни бўлган собиқ судья аппеляция бочқичида жазодан қутулиши ёки суд жазони шартлига алмаштириши мумкин.
Корейс мулозими Тошкентга келади
21-24 сентябр кунлари Марказий Осиёга этник корейслар кўчирилганининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда қатнашиш учун Тошкентга Корея Республикаси Қонунчилик вазири Нам Ки-Мюнг ташриф буюради. Корейс газеталарининг ёзишича, мазкур шахс Жанубий Корея Президенти Ро Му Хьюнанинг махсус вакили бўлиб, унинг ташрифи давомида бир қанча расмий учрашувлар ҳам ўтказилади. Хусусан, вазир Президент Ислом Карим билан кўришади. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорилкка оид масалалар муҳокама нишонида бўлади.
22:00 - Тошкентда... ҳайкалбозлик
Ҳукумат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, шоира Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатишга киришилган шу кунларда, аниқроғи бугун Ўзбекистон Миллий боғида адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ҳайкали очилиши маросими бўлиб ўтган. Маросимда иштирок этган Президент масалаҳатчиси Хайриддин Султонов, шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ҳамда жамоатчилик фаоллари Абдулла Қаҳҳорнинг 100 йиллик таваллуди баҳонасида Ислом Карим томонидан амалга оширилган ишларни улуғлаган.
Банкимиз ўрис банки билан стратегик шерик бўлди
Бугун, 17 сентябрда Ўзбекистон Ташқи иқтисодиёт миллий банки ва Россиянинг тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банклари ўртасида стратегик шерикликка доир ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда хабар қилган банк матубот хизмати маросимда Россия томонидан мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолият бўйича идораси раҳбари Владимир Дмитриевнинг қатнашганини таъкидлаган. Маълумотда банклараро ҳамкорлик Россия — Ўзбекистон муносабатларида муҳим роль ўйнаши, Ўзбекистонга инвестицияларнинг оқиб келиши ва бир қанча муҳим иқтисодий дастурларнинг амалга оширилиши ҳақида гапирилади.
8:00 - “Бирлик” ягона партия сифатида яна тан олинмоқда
Мана бир ҳафтадан бери бизнинг сайтимиз 53-54-чиларнинг “Узбекистанэрк” сайтида ўтказилаётган сўровнома натижларини изчиллик билан кузатиб бормоқда. Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўша сайт ўз ўқувчилари олдига икки савол қуйган. Бир рус, иккинчиси ўзбек тилида бўлган саволларга берилган жавобларнинг шу ҳафта ичидаги натижаси қуйидагича бўлган.
Рус тилида “Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволига берилган овозларнинг тақсимоти:
Эрк - 22
Адолат - 0
Озод дехконлар - 6
Бирлик - 456
ХДП - 2
Фидокорлар - 0
Никаго - 0
“Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” саволига берилган овозларнинг тақсимоти эса шундай:
Каримов режими - 2
Эрк - 29
Бирлик ҳаракати - 535
Деҳқонлар партияси - 0
Исломий гуруҳлар - 2
Менга фарқи йўқ – 0
Кўриниб турибдики, Ўзбекистондаги сиёсий гуруҳлар ўртасида “Бирлик” Партиясига билан рақобат қила оладиган йўқ. Унинг рейтинги бошқаларга нисбатан жуда юқори
Шу ерда бир фактга изоҳ бериш лозим, деб ҳисоблаймиз. “Бирлик”нинг расмий тўла номи “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясидир. Бу партия “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йил 7 майдаги Қурултойида ҳаракатнинг вориси сифатида яратилган.
Қайта қуриш йиллари ҳамма Совет жумҳуриятларида халқ ҳаракати ёки фронтлари қурилганди. Уларга Фронт ёки Ҳаракат деб ном берилишининг бирдан бир сабаби – СССР конституциясига кўра, Коммунистик партиядан бошқа партия қуриш мумкин эмасди. Биринчи имкон бўлиши биланоқ ҳамма халқ фронтлари ва ҳаракатлари ўзларини партия деб эълон қилдилар. Фақат Ўзбекистонда “Бирлик” ичида сиёсий жараёнларни тўғри баҳолай оладиган одамлар етарсиз бўлгани учун бундай ном ўзгартириш вақтида қилинмади. 2003 йилдагина ташкилот таркибида сиёсий етук кишилар кўпчиликни ташкил қилди ва “Бирлик” ниҳоят партия мақомини олди. Аммо расмий бўлмаган ерларда “Бирлик” Партияси, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси, “Бирлик” ҳаракати иборалари тенг ҳуқуқли бўлиб ишлатилмоқда.
Шу кунларда “Бирлик” ҳаракатини тиклаш ниятини эълон қилган одамларни, юқорида айтилган сабаблар туфайли, сиёсий саводсизликда айблаш мумкин. Шу туфайли ҳамма ўқувчиларимизга мурожаат қилиб, у одамлара ўз муносабатларини билдиришларини илтимос қиламиз. Ҳар доим бўлгани каби, муносабат билдириш учун ноординар йўл таклиф қилмоқчимиз.
“Узбекистонэрк” сайтига кириб (адреси - www.uzbekistanerk.org), ўзбек тилидаги сўровномада “Бирлик” ҳаракатига овоз беринг. Мутлақо кўпчилик шундай овоз берса, “Бирлик” Халақ Ҳаракати Партиясини Ўзбекистонда тан олинган ягона сиёсий куч эканлигини кўрсатган бўламиз. Буни “Бирлик” Партиясига бўлган ишонч сифатида қабул қиламиз.