16 September 2007
03:00 -
11:00 - “Бирлик” ҳаракатининг фидойилари номидан эълон қилинган қалбаки баёнотга муносабатлар

Кеча “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига душманлик руҳидаги сайтларда бир гуруҳ собиқ бирликчиларнинг баёноти эълон қилинди. Бу баёнотда “Бирлик” Партиясига қарши “Бирлик” халқ ҳаракатини тирилтириш учун чақириқ қилинган. Бу хусусда “Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат ва бу баёнот остида исмлари кўрсатилган Гулчеҳра Нуриллаева ва Дадахон Ҳасаннинг фикрларини билдирамиз.
Абдураҳим Пўлат: Биз бундай провокацияни олдиндан кутгандик
1989 йилда ҳам парламент сайловлари олдидан “Бирлик”ка қарши уюштирилган фитна натижасида демаократик мухолифат парчаланган ва вақтдан фойдаланган Ислом Каримов диктатурани тиклаб олган эди.
Бизнинг душманларимиз бизга қарши янги сценерий ҳам ўйлаб топишга қурблари етмаслигини жуда яхши билардим. Ўша 1989 йилда ҳам менга қарши 14 кишининг имзоси билан бир хат тайёрланган эди, аммо 8 октябрь (1989 йил) куни у хат “Бирлик” Марказий Кенгашининг мажлисида ўқилгач, 5-6 киши дарҳол бу хатга имзо чекмаганини эълон қилди. Бу хат ташаббускорлари ўшанда тўла мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам, кейинчалик Каримовнинг ёрдамида “Эрк” партиясини туздилар ва маълум муддат режимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бордилар.
Кеча 14 киши номидан эълон қилинган баёнотнинг тақдири ҳам аввалги 14 кишиники каби бўлиши муқаррар. Улар бизни келаётган сайловлар арафасида орқадан чалишга интилмоқдалар. Яна аввалгиси каби шарманда бўладилар, халос.
Гулчеҳра Нуриллаева: Бундай ифлосликлардан нафрат қиламан
Менга яқинда Сулаймон Муродов исмли киши телефон қилиб, Абдураҳим Пўлат устидан роса шикоят қилди ва ҳозир “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклаш учун иш бошланаётганини билдириб, бу ишга мени ҳам қўшилишимни истади. Мен ҳозирги режимга қарши бўлган ҳар қандай фаолиятни қўллаб-қувватлашига ҳозир эканлигимни, лекин, аввал бу хусусдаги баёнотнинг матнини кўришим кераклигини билдирдим. У киши менга баёнот лойиҳасини юборишга ваъда берди, аммо, ҳеч нарса юбормади. Энди тушунишимча, мени алдашган экан. Менинг ҳеч бир ижозатимсиз, менинг ҳам номимни тилга олиб аллақандай мурожаат эълон қилишибди. Мен бундай ифлосликлардан нафрат қиламан.
Дадахон Ҳасан: Мени “Бирлик” халқ ҳаракатига лидер бўлишни таклиф қилишди
Шу кунларда чет элда яшаётган бир қатор мухолифатчилар телефон қилишиб, “Бирлик” халқ ҳаракатини тиклашни таклиф қилишди, унга лидерлик қилишни ҳам меннинг зиммамга юкламоқчи бўлишди. Бугун биз Ўзбекистонда зўрға нафас олиб яшамоқдамиз, “Бирлик”ни тиклаш ниятидаги мардлар бўлса, Ўзбекистонга келиб бу ишни бажарсинлар, балки мен ҳам уларни қўллаб қувватлайман, деб жавоб бердим уларга.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения