18 April 2012
19:28 - Ўлаётганларга ёрдам бермай расм олди, Пулитцер мукофоти қозонди

 

Афғонистонда шиаларнинг диний маросимига суннийларнинг бомбали ҳужуми натижасида 63 киши ўлиб, тириклар “Ёрдам! Ёрдам!” деб фарёд қилаётган ва 13 ёшли қиз чинқириб йиғлаётган пайтда олинган фоторасм АҚШнинг энг обрўли Пулутцер мукофотини олди.

Франс Пресс Агентлигининг маҳаллий фотографи Месуд Ҳусейин тарафидан олинган бу расм 2011 йил 7 декабрда New York Times, The Washington Post ва Los Angeles Times газеталарида эълон қилинган.

Фожеали воқеанинг яна бир фожеали тарафи шундаки, “Туркия” газетасининг хабарига кўра, Месуд Ҳусейин расм олинган дақиқалар ҳақида шундай дебди: Хотинлар “ёрдам, ёрдам” деб бақириб, ёрдам сўрашарди, аммо ёрдам беролмасдим. Мен воқеаларни тарихга тушириш учун расм олаётган эдим.

 

Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босинг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону