19 April 2012
00:53 -
Рус демократларининг кутилмаган тўғри қарори: Россия Демократик Партиясининг номи ПАРНАС деб ўзгартирилади

Рус демократларининг ақли киришга бошлади шекилли, улар тўғри қарорлар чиқариш йўлидан кетибдилар. Бугун gazeta.ru сайтида берилган хабарга кўра, кеча рус демократларининг бирлашган партяси – Халқ Эркинлиги Партияси (ПАРНАС) лидерлари Михаил Касьянов, Владимир Рижков (расмда) ва Борис Немцов бир орага келиб, мавжуд вазиятни анализ қилишибди ва тўғри йўл танлашибди. Энди уларнинг мақсади - Россия Демократик Партиясининг регистрацияси тикланишини кутиш ва ундан кейин бу партиянинг номини ПАРНАС деб ўзгартириш.
Шундай қилинса, дейди мухбиримз, сих ҳам куймайди, кабоб ҳам. Дарвоқе, партиянинг Қурултойини 6 июлда ўтказиш ҳақида ҳам келишилибди.
Табиий, партиянинг номи ўзгарса, бу нарса ҳам Адлия вазирлигида расмийлаштирилиши керак. Владимир Путиннинг режимига бу нарса ёқмаслиги ҳам аниқ. Аммо, муҳим бўлгани – демократик мухолифатнинг парчаланмаслиги ва ПАРНАС номи остида биргаликда ҳаракат қилиниши.