14 September 2007
03:00 -
15:30 - Россия Давлат Думаси янги Бош вазирни тасдиқлади 8:00 - Муқаддас ойнинг бошланишида ҳам 53-54-чилар шарманда бўлмоқдалар
15:30 - Россия Давлат Думаси янги Бош вазирни тасдиқлади

Бугун Россия парламентининг қуйи палатаси – Давлат Думаси ўтган куни президент Путин тамонидан Бош вазирликка тавсия этилган Виктор Зубковнинг номзодини тасдиқлади.

Рус оммавий ахборот воситаларинг билдиришича, бу номзодга 381 “ҳа” овози берилган, 47 депутат қарши бўлган, 8 киши эса бетараф қолган. 381 овоз “Бирлашган Россия” фракциясига, 47 ововз коммунистлар фракциясига, 8 овоз “Ватан” фракциясига тегишли деб ҳисобланмоқда. Чунки бу фракциялар қандай овоз беришларини олдиндан очиқлагандилар.

8:00 - Муқаддас ойнинг бошланишида ҳам 53-54-чилар шарманда бўлмоқдалар

10, 11 ва 12 сентябрдаги хабарларимиздан маълумки, “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг “Узбекистанерк” сайтида икки савол бўйича ўтказилаётган сўровномада “Бирлик” Партияси ғалаба қозонмоқда эди. Сўнги икки кунда ҳам овоз бериш жараёни аввалги кунлардагидек давом этди, яъни “Бирлик”га овоз берганлар сони доим юксак қолаверди. Ўтган 5 кун ичида у сайтдаги саволларга жавоб берувчиларнинг сони қуйидагича бўлди.

“Программу какой партии Вы поддерживаете?” саволига берилган овозларнинг тақсимоти:

Эрк - 15
Адолат - 0
Озод дехконлар - 0
Бирлик - 374
ХДП - 1
Фидокорлар - 0
Никаго - 0

“Сизнингча, қайси гуруҳ халқ манфаати учун фойдалироқ?” саволига берилган овозларнинг тақсимоти:

Каримов режими - 2
Эрк - 20
Бирлик ҳаракати - 387
Деҳқонлар партияси - 0
Исломий гуруҳлар - 0
Менга фарқи йўқ – 0

Бу сўровнома натижаларига кўра, “Бирлик”нинг рейтинги “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг рейтингидан 20-25 марта юксак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону