Холдор Вулқон:
Рамазон муборак
23:00 - Сайлов кампаниясига тайёргарлик бошланди - ИИВ маъмурлари устидан маҳкама давом этмоқда - Дилнура Қодиржонова вафот этди - - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> Холдор Вулқон:
Рамазон муборак
23:00 - Сайлов кампаниясига тайёргарлик бошланди - ИИВ маъмурлари устидан маҳкама давом этмоқда - Дилнура Қодиржонова вафот этди - - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

13 September 2007
03:00 -
Холдор Вулқон:
Рамазон муборак

23:00 - Сайлов кампаниясига тайёргарлик бошланди - ИИВ маъмурлари устидан маҳкама давом этмоқда - Дилнура Қодиржонова вафот этди -
РАМАЗОН МУБОРАК


(Ҳамма “Бирлик”чилар номидан бутун мусулмон дунёсини муқаддас Рамазон ойи билан табриклаб, ушбу сатрларни қоғозга туширдим. - Холдор Вулқон)

Умр шошқин дарё экан, сой экан,
Бу ой "Қуръон" нозил бўлган ой экан,
Рўза тутган зот иймонга бой экан
Мўъмин-мусулмонлар, рўза муборак!
Қабул қилсин Субҳон Оллоҳ Таборак.

Рўза бизга ёрдам қўлин узатмиш,
Такаббурлар ахлоқини тузатмиш.
Расулуллоҳ йиғлаб уни кузатмиш
Мўъмин-мусулмонлар, рўза муборак !
Қабул қилсин Субҳон Оллоҳ Таборак.

Мискинларни бой едириб ичирсин
Аразлашган бир-бирини кечирсин
Оллоҳ олов камзулларни ечирсин
Мўъмин-мусулмонлар, рўза муборак!
Қабул қилсин Субҳон ОллоҳТаборак.

Бўлсанг уйда, хоҳ далада, адирда ,
Ухлаб ётма сен Лайлатулқадрда.
Бу тун ҳатто руҳлар ётмас қабрда
Мўъмин-мусулмонлар, рўза муборак !
Қабул қилсин Субҳон Оллоҳ Таборак.

Рўзамизни Оллоҳ учун тутайлик ,
Бу дунёдан Иймон билан кетайлик,
Мангу хузур-халоватга етайлик,
Мўъмин-мусулмонлар , рўза муборак!
Қабул қилсин Субҳон Оллоҳ Таборак.

23:00 - Сайлов кампаниясига тайёргарлик бошланди

Шу йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган Президентлик сайловига тайёргарлик бошланди. Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ходимасининг маълум қилишича, бугун марказ раиси Фахриддин Низомовни шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёев қабул қилиб, бир ҳафта муддатда марказни таъмирлаш ва Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати учун жой ҳозирлашни буюрган. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши шуғуллана бошлаган бу кампания 23 сентябрда старт олиши мумкин. Ўша куни Марказий сайлов комиссияси навбатдаги Президентлик сайловини расман эълон қилади.

ИИВ маъмурлари устидан маҳкама давом этмоқда

Бугун, 13 сентябрда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бир қанча мулозимлари устидан маҳкама жараёнлари давом этди. Ишда жавобгар сифатида сўроқ бераётган “Постда — На посту” бирлашган таҳририятининг собиқ муҳаррири Шуҳрат Муродовнинг ҳимоячиси, “Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташановнинг таъкидлашича, иш боши берк кўччага кириб қолди. Ж. Сайдалиев раислигидаги ҳайъат ва дастлабки терговлар ишдаги асосий айбдор Алишер Шарипов ғойиб бўлгач, айбни Шуҳрат Муродовга ағдаришди. Шунингдек, Азиз Эрназаров ҳам жавобгарликдан озод қилиниб, ишга гувоҳ сифатида жалб этилди. Бироқ бугунги маҳкамада гувоҳлик берган С. Думбаев ҳамда М. Хушвақтовларнинг кўргазмаларидан сўнг Шуҳрат Муродовнинг мутлақо айбсизлиги маълум бўлди.

Шу боисдан ҳам содир этилган жиноятда кимни бош айбдор санаш, маҳкама ишини олиб бориш масаласи сўроқ остида қолди. Гувоҳлар энди барча жиноятларни ҳозирда АҚШнинг Виржиния штатида экани айтилаётган Алишер Шариповга ағдаришмоқда. Маълум бўлишича, Алишер Шарипов Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, ҳозирда Андижон вилояти ҳокими Аҳмад Усмоновнинг қудаси экан. У яқинда Қозоғистондан ҳокимнинг уйига қўнғироқ қилибди ва хорижга кетишдан ўзга чораси қолмаганини айтибди.

Дилнура Қодиржонова вафот этди

Ўзининг ширали овози ва Маъмуржон Узоқов ашулаларининг моҳир ижрочиси ўлароқ танилган, эндигина 31 ёшни қаршилаган хонанда Дилнура Қодиржонова юрак хуружидан вафот этди. Санъат ихлосмандларига оғир зарба берган бу ҳодиса кеча оқшомда содир бўлган. Дилнуранинг 3 нафар фарзанди бўлиб, у Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси Жамшиднинг рафиқаси эди.

Тошкентда Зулфиянинг ҳайкали очилади

Расмий хабарда айтилишича, бугун, 13 сентябрда Президент Ислом Карим Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия (Исроилова)нинг Тошкентда ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Фармонда Ўзбекистон Бадиий Академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёзувчилар уюшмасига бир ой ичида мазкур ҳайкални яратиш юзасидан танлов ўтказиш мажбурияти юклатилган. Турмуш ўртоғи Ҳамид Олимжон совет КГБсига хизмат қилгани иддао этиладиган Зулфия истиқлол йилларида саройга яқин бўлди, Каримов режимини куйлаб ўтди. Шоиранинг фарзанди Омон Олимжонов эса мамлакат Парламентида узоқ йиллардан бери хизмат қилади.

12:00 - Россия Бош вазирини алмаштирмоқда, Путин ҳали йўлини танлаб олмаган кўринади

Кеча Россия Бош вазири Михаил Фрадков истеъфога чиқди, президент Путин унинг истеъфосини қабул қилди. Рус сиёсатшунослари бундай истеъфо яқин кунларда бўлишини олдиндан муҳокама қилишарди ва янги тайинладиган Бош вазир автоматик равишда президент Путиннинг ворисига айланишини гапиришарди. Ворис бўлиши таҳмин қилинаётганлар икки киши эканлигини ҳам ҳамма биларди. Булар - Бош вазирнинг биринчи ўринбосарлари Сергей Иванов ва Дмитрий Медведев.

Аммо, Путин ҳамма фолчиларни доғда қолдирди ва Михаил Фрадковнинг истеъфосидан кейин дарҳол Бош вазирликка номзод қилиб, шу кунгача кўзга кўринмайдиган лавозим деб ҳисоблаб келинган Молиявий мониторинг бўйича Федерал хизмат раҳбари Виктор Зубковни кўрсатди. У бугун Россия парламентида номигагина учрашувлар ўтказади ва эртага Бош вазирликка расман тайинланади.

66 ёшли Виктор Зубков Санкт Петербургда Анатолий Собчак мэр бўлган йиллари мэриянинг Ташқи алоқалар комитетининг раиси Владимир Путиннинг ўринбосари бўлгани ҳамма нарсга ёриғлик киритади. Яъни, Зубковнинг бирдан-бир кўзга кўринадиган сифати - Путиннинг ишонган одами эканлигидир.

Россияда Бош вазирнинг бундай шаклда алмаштирилиши демократиядан узоқ бўлган давлат учун ҳайрон қоладиган нарса эмас. Мамлакат президенти ҳам шунга ўхшаш шаклда алмаштирилиши мумкин. Табиий, сайловлар ўтказилади, гўёки халқ янги президентни ўзи сайлайди, аммо, аслида ҳамма нарса Путин истаганидек бўлади. Кўпчиликнинг фикрича, унинг мақсади – ўзини демократия тарафдори қилиб кўрсатиш учун Конституциянинг талаби бўйича президентликдан кетиш, аммо мамлакатнинг ҳамма тизгинларини ўз қўлида ушлаш. Яъни диктатуранинг умрини демократик йўл билан узатиб олиш.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикрича, бундай ўйинлар билан узоққа бориб бўлмайди. Путин икки йўлдан бирини танлашга маҳкум. Россия, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, ножиддий ўйинлар майдонига айлантириб бўлмайдиган даражада катта давлат. Бугунги Бош вазир алмаштириш ўйини аниқ кўрсатмоқдаки, Путин икки йўлдан қайси бирини танлаш хусусида ҳали бир қарорга келмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону