15 April 2012
23:26 -
ЕИнинг собиқ бош дипломати Хавьер Солана Украина зарғалдоқчилари масаласида “Ҳаракат” билан ҳамфикр
Маълумки, Украина зарғалдоқчиларининг сўнгги сайловлардаги мағлубияти ва собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко билан собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценконинг қамоққа ташланиши ҳақидаги хабарларимизда, мағлубиятнинг сабабчилари зарғалдоқчиларнинг ўзи, уларнинг маъсулиятсизларча бир-бирлари билан уруш даражасида жанжаллашишлари эканлигини урғулаб ва шок терапияси услубида киноя қилиб, “ажаб бўлсин” дейишгача боргандик.
“Свобода” радиосига интервью берган Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича собиқ Бош комиссари Хавьер Солана сайтимизда айтилган фикрларни феълан тасдиқлаган.
У шундай дебди: “Украина мени ҳафсаламини пир қилган мамлакат бўлди. Мен Зарғалдоқ инқилоби вақтидаги музокараларга (ҳукумат-мухолифат музокалари назарда тутилмоқда, шекилли – “Ҳаракат”) тортилган эдим. Чиройли бошланган инқилоб даври узоқ давом этмади. Юлия Тимошенко ва Виктор Юшченко ўртасидаги уруш оғир ва шафқатсиз бўлди. Ҳозир ҳамма сиёсий кучини йўқотиб, уйида ўтирган Виктор Юшченко ва қамоқда ўтирган Юлия Тимошенкони кўрмоқдамиз. Ўшанда сайловларни ютқазган Янукович эса ҳозир мамлакатнинг президентидир”.
Аслида, бир маҳаллар диктатураларни изоляция қилиш ўрнига, уларни Ғарбга интеграция қилиш кераклиги ҳақидаги “Бирлик” Партиясининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган Хавьер Солана ҳозир қуйидаги гапларни ҳам айтиши лозим эди: “Бирлик” ҳақ, Украина мисоли ҳам кўрсатмоқдаки, бир-биридан фарқи кам бўлган демократик партияларнинг коалицияси мўрт бўлар экан. Уларни ягона партияда бирлаштиришгина келажак муваффақиятларининг гарантиясидир. Ўзбек мухолифати “Бирлик”да бирлашиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения