16 April 2012
00:15 - Ташқи ишлар вазирлигида нвбатдаги учрашувлар Қозоғистон ва Вьетнам элчилари билан бўлибди
13 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон ва Вьетнам элчилари Бўрибой Жексембин ва Ле Мань Луан билан учрашувлар бўлган. Ўзбекистонда тарқатилган хабарларда икки-томонлама муносабатларга доир масалалар муҳокама қилингани умумий шаклда айтилган холос.

Ҳар доимгидек, меҳмонларни вазирликнинг қайси даражадаги вакили қабул қилгани ўзимиздаги хабарларда айтилмайди. Аммо, қозоқларнинг расмий давлат агентлиги Казинформ Бўрибой Жексембинни вазир ўринбосари Комил Рашидов (расмда) қабул қилганини бугун билдирди. Эслатиб ўтамиз, Комил Рашидов бу лавозимга шу йил январь ойида тайинланганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону