30 March 2012
20:28 -
Қамоқда ўтирган зарғалдоқчиларнинг ақли кирмоқда
Украинадаги зарғалдоқ инқилобининг кўзга кўринган иштирокчиларидан бири бўлган собиқ Ички ишлар вазири, “Халқ Мудофаaси” ҳаракатининг раҳбари Юрий Луценко ҳозир қамоқда ўтрибди. Зарғалдоқчилар ҳокимиятда бўлган йиллари “Халқ Мудофаaси” ҳаракати Президент Виктор Юшченконинг “Бизнинг Украина” партияси билан “Бизнинг Украина ва Халқ мудофааси” коалицияси тузган эди. Кейинчалик, яъни Президент Виктор Юшченко билан Бош вазир Юлия Тимошенко душманга айланишгандан кейин, “Халқ Мудофаaси” Юлия Тимошенконинг "Баткившчина" партияси асосида қурилган коалицияга ўтди.
Зарғалдоқчилар ичидаги жанжаллар туфайли, уларнинг кучи озайди ва сўнги сайловларда ҳокимиятга Виктор Януковичнинг Регионлар партияси келди, Виктор Янукович президент бўлди. Янги ҳокимият Юлия Тимошенко ва Юрий Луценкони қамоққа ташлатди. Бирини 7, иккинчисини 4 йилга. Уларнинг иккаласига ҳам хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш билан боғлик айблар қўйилган.
Зарғалдоқчилар коалициясига бир-биридан фарқи бўлмаган бир қатор демократик ташкилотлар (партия ва ҳаракатлар) кирарди. Уларнинг бир партияга бирлашмаганининг ягона сабаби – коалицияга кирган ташкилотчаларнинг лидерчаларида кичкина ташкилотда бўлса ҳам раис бўлиш иштиёқининг кучлилиги эди.
Мана энди, бу коалиция тор-мор қилинди, икки лидер қамоқда, бошқа лидерчаларнинг ҳам алоҳида ҳеч қандай келажаги йўқ. Ана шундан кейин уларнинг ақли кирабошлаганга ўхшайди.
Бугун Юрий Луценко қамоқхонадан туриб, "Баткившчина" партиясининг Киевда ўтаётган навбатдаги, тўғрироғи, ХІ қурултойига мурожаат қилди ва шу партияга ўтганини билдирди, бошқаларни ҳам шундай қилишга чақирди.
"Баткившчина"нинг қурултойида меҳмон сифатида иштирок этаётган “Ўзгаришлар фронти” партиясининг раиси Арсений Яценюк - Луценкого ўхшаган лидерчалардан яна биттаси. У ҳам бир неча куни ичида "Баткившчина"га қўшилиши мумкинлигига ишора қилди.
Украина ҳар ҳолда Европа давлати. Сиёсатчилар кеч бўлса ҳам, қамали бўлса ҳам, бирлашиш лозимлигини тушунишибди. Ўзбекистонда қамалиб чиққан лидерчаларнинг ҳам ақли тезда кирмаслиги кўриниб турибди. Айнан шу сабабдан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг бундай лидерчаларни сиёсий саҳнадан йўқ қилиш лозимлиги ҳақидаги фикри тўғрига ўхшамоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения