13 April 2012
03:12 -
Қашқадарёда 5 яшар гўдак атала қайнаётган қозонга тушиб нобуд бўлди
Кеча Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ойдин аҳоли пунктида яшовчи Боллиевлар хонадонининг 5 яшар фарзанди Тўлқин атала қайнаётган қозонга юзтубан йиқилиб тушган. Бош ва бўйин қисми тўла куйган болакай Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Қарши филиали реанимация бўлимида жон таслим қилди. Ноoдатий фожиа маҳалладошларни изтиробга солди, болакайни бугун тупроққа беришди.
Қўни-қўшнилар болага нисбатан оила аъзоларининг беэътибор бўлишганини таъкидлашмоқда, дейди мухбиримиз.
Қўни-қўшнилар болага нисбатан оила аъзоларининг беэътибор бўлишганини таъкидлашмоқда, дейди мухбиримиз.