13 April 2012
02:54 - Ягона космонавти ўрис бўлган Ўзбекистонда Косманавтика куни нишонанди

Бугун пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Гагарин майдонида косманавтика куни нишонланди. Мамлакатда расмий байрам ёки муҳим сана бўлмаган бу кунда майдондаги Юрий Гагарин ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

 

Асосан ру тилида сўзлашувчи аҳоли йиғилган тадбирда Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси Владимир Тюрденов ваъз ўқиб, инсониятнинг фазога чиққан илк куни билан барчани қутлади. Ҳали ҳам Россияда расмий байрам ҳисобланадиган бу куннинг аҳамияти, Ўзбекистон етиштириб берган рус аслли космонавт Владимир Жонибеков (асл фамилияси - Крисин) ва қирғизистонлик ўзбек космонавти Солижон Шарипов шахсига тўхталди.

Театрлаштирилган тадбирда машҳур совет диктори Левитаннинг жаранглаган овози Юрий Гагариннинг фазога учгани ҳақидаги хабарни эълон қилди. Совет замонидан қолган шлягер қўшиқлар янгради, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону