13 April 2012
04:17 -
Нурсултон Назарбой: Сақични ерга туфлаганлар жазоланиши керак
Кеча пойтахт Остонани ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича махсус йиғилиш ўтказган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой “бунинг учун ҳамма имкониятлар, жумладан, менинг шахсий иштироким бор” дейиш билан чекланмасдан, шаҳарнинг озодалиги хусусида ҳам тўхталибди ва кўча-кўйда туфлаганлар, хусусан, сақични чайнаб, кейин йўлга отганлар жазоланиши кераклигини гапирибди. Унга кўра, бундайларга нафақат жарима солиш, балки, уларни қамаш ҳам керак.
Бир маҳаллар Истанбул ҳокими этиб сайланган Туркиянинг ҳозирги Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳам шаҳарнинг тозалагини таъминлаш учун тўғри келган ерга туфлайверадиганларни жазолаш ҳақида гапирганди. Нурсултон Назарбой ундан ўргандими ёки қозоқларнинг ифлослигидан дарғазаб бўлиб, ўзи шундай фикрга келдими? Казинформ агентлиги масаланинг бу тарафи ҳақида ҳеч нарса демайди, бу каби саволни қўймайди ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения