29 March 2012
12:40 -
Ислом Карим раҳанамолигида хабарчиликда инқилобий ўзгариш – ЎзА чет элдан хабарлар бермоқда
Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот воситаси ЎзА шу пайтгача чет эл хабарларини бермасди. Бундан икки кун аввал вазият ўзгарди. Ислом Карим раҳнамолигида ЎзА инқилобий ўзгариш бошлади ва чет элдан олинган хабарлар бера бошлади.
Табиий, Сеулда ўтказилган жаҳон ядровий хавфсизлик саммити ёки Душанбеда Афғонистон бўйича ўтказилган халқаро конференция ЎзАнинг эътиборидан четда қолди. Ўзбеклар ҳали бундай хабарларни ҳазм қилолмайди, деб ҳисоблашса керак Ўзбекистон режимининг раҳбарлари.
Бундайроқ хабарларга эса йўл очиқ. Масалан, кеча ЎзА чет эллик агентликлардан олинган учта хабар тарқатди. Мана уларнинг энг қисқа мазмуни.
“Хонда” автокорпорацияси автомобилда қўшимча электрогенератор вазифасини бажарувчи тизим яратибди.
Африканинг Кения мамлакатида илк нефть кони топилибди.
Япониянинг “Фукисима-1” атом электр станциясида радиоактив сувнинг сирқиб чиқаётгани аниқланибди.
Қаранг, ЎзАда инқилобий ўзгариш бўлмаса эди, ўзбеклар шундай муҳим воқеалардан хабарсиз қолардилар. Бизга деса, Душанбени сув олиб кетмайдими, аммо Кенияда нефть кони топилганини билишимиз керак. Чунки, раҳбарларимизнинг менталитети ўшаларга яқинроқ. Нима ҳам деймиз – “Офарин ЎзА!”