29 March 2012
22:33 -
“Эзгулик”чи Абдурасул Худойназаровга қамоқхонада яна “нарушения” ёзилди

Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 64/21-колонияда (Бекобод шаҳри) жазо муддатини ўтаётган Худойназаров гўё қамоқхона пойабзалини кийишдан бош тортган. Жамият бу ҳолни ҳукуматнинг ўз сафдошини амнистия авфидан маҳрум қилиш мақсадида уюштирган, деб баҳоламоқда.
Шунингдек, бугун жамият Марказий Бошқаруви идорасига таклиф қилинган маҳкумнинг аёли Гулчеҳра Туроновага халқаро ташкилотлардан бири томонидан ажратилган пул шаклидаги гуманитар ёрдам топширилди ва Худойназаровнинг озод қилиниши юзасидан иш олиб борилаётгани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариятига тақдим қилинган Абдурасул Худойназаровнинг иши шу йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилинади. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарлигининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель де Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтган.
Расмда - Гулчеҳра Туронова, Васила Иноятова, Баҳром Ҳамроев. Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.