29 March 2012
07:11 -
Тожик форсга қарши бўлоладими?
Йўқ, тожикнинг коммунисти ҳам исломчиси ҳам бу масалада якдил ва ҳамфикр. Мана сўнги мисол.
26-27 март кунлари Душанбеда ўтказилган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясидан кейин журналистлар билан учрашган АҚШ Давлат Котибнинг ёрдамчиси Роберт Блейк Марказий Осиё давлатларини Эрон билан билан алоқаларни узишга чақирганди. Табиий, Эрон деганда Эроннинг ҳозирги исломчи-фанатиклар раҳбарлигидаги режими тушунилмоқда.
Тожикларнинг жавоби кўп куттирмади.
Тожикистон Коммунистик партиясининг раиси Шоди Шабдолов Asia-Plus агентлигига дарҳол интервью бериб, Эрон билан алоқалар узилишига мутлақо қарши эканлигини билдирибди. “Эронни ҳарбий-сиёсий блокада қилиш бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Тожикистон бу авантюрага қўшилса, ҳамма нарсани, жумладан, мустақил давлатчилигини ҳам йўқотади”, дебди у. Айни замонда, Шоди Шабдолов Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмединажоднинг “АҚШ ҳаммага ўз диктатини ўтказадиган вақт битди” деган сўзларини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Аслида, у бир ҳақиқий коммунист, яъни атеист сифатида, айнан Эрондан нарироқ туриш тарафдори бўлиши керак эди. Ёки Тожикистонда коммунистлар ҳам исломчи бўлиб кетишдими?
Тожикистоннинг бош исломчиларидан бири Акбар Тураджонзода АҚШ мулозимининг гапларига қарши чиққанини тушуниш мумкин. Чунки, унинг ўзи Эронда каби режимни ҳавас қилади. Унинг Asia-Plus агентлигига билдирган фикрига кўра, америкаликларнинг Эронга қарши сиёсати адолатсиз ва асоссиздир, Эрон ядровий қурол устида ишламаётганини ҳам таъкидламоқда, демак, Марказий осиё давлатлари АҚШга нисбатан эҳтиёт бўлиши керак.
Дарвоқе, Имомали Раҳмон ҳали ўз фикрини айтгани йўқ. Аммо, у ҳам бу масалада коммунист ва исломчилар билан бирга бўлиши аниқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения