28 March 2012
18:39 -
АҚШнинг диний эркинликлар бўйича элчиси Сьюзан Кук Ташқи ишлар вазирлигида нима қилди?

Батафсил гап нимадан иборат бўлганини фақат тахмин қилиш мумкин. Маълумки, Ўзбекистон диний эркинлик масаласи бўйича дунёнинг энг ёмон аҳволдаги давлатларидан бири ҳисобланади ва буни ҳар доим америкалик расмийлар ҳам таъкидлаб келишади. Шундай экан, Сьюзан Кук Ташқи ишлар вазирлигида айнан шу хусусда жиддий гаплашган. Акс ҳолда, ўн минглаб километр узоқдан Тошкентга келишнинг қандай маъноси бўлиши мумкин.
Ўзбекистон тарафи учун ёқимсиз бўлган бу мавзу ҳақида ўзбек ахборот воситалари тафсилотли хабар тарқатмаётганларини тушуниш мумкин. Демак, тафсилотли хабар бериш америкаликларнинг мажбуриятидар. АҚШ Давлат Департаменти ёки АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси буни қилади, деб умид қиламиз. Акс ҳолда, Сьюзан Кукнинг Тошкентга сафари фойдасиз бўлганини тан олишга тўғри келади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения