28 March 2012
19:24 -
Паранжилар ичидан икки ўғри йигит чиқди
Туркиянинг катталиги бўйича учинчи шаҳари Измирга яқин бир жойда шаҳарлараро йўловчи автобусга паранжили икки аёлнинг чиқиши катта воқеага айланади деб ҳеч ким ўйламаган. Аммо, ҳозир маълумки, мусулмон мамлакатларида ўлимчи-террорист аёллар паранжи кийиб олиб, террор акциялари уюштиришаётгани сабабли, одамлар ҳижобли ёки паранжили аёлларга шубҳа билан қарашмоқда.
Ҳижоб кийганлар етарлича кўп бўлса ҳам, паранжа кийганлар унчалик кўп бўлмаган Туркияда, бунинг устига, аҳолисининг кўпчлиги дунёвийлик тарафдори эканлиги маълум бўлган Измирда икки паранжили аёлнинг автобусга чиқиши йўловчиларни дарҳол шубҳага солибди. Кимдир полицияга ҳам телефон қилибди.
Дарҳол бу ерга етиб келган полиция икки паранжи остида икки ёш йигит бекиниб кетаётганини аниқлабди. Икки йигитнинг ёнида босқинчилик ва ўғирлик қилишда ишлатиладиган жиҳозлар ҳам бор экан. Улар катта бир ширкатнинг офисини босиш режалари билан йўлга чиққанлари ҳам маълум бўлибди, дейилади Миллиёт газетасидаги хабарда.
Расмда – паранжи ичидан чиқарилган йигитлар ушлаб кетилмоқда.