28 March 2012
05:30 - Ироқ Ўзбекистонда ўз дипломатик корпусини очмоқчи
Мамлакатимиз билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш ниятида бўлган Ироқ ҳукуматининг Қозоғистон ва Тожикистондаги элчиси Собир Рожа Аббуд ал-Мусавий бу ҳақда маълум қилди.

«Мен бу ҳақда Ироқ Ташқи ишлар вазирлигига мактуб ёздим ва унда Ўзбекисон, Туркманистон, Қирғизистон ва Арманистонда элчихоналаримиз очилиши зарурлигини таъкидладим. Ироқнинг Марказий Осиё, хусусан, Хоразм, Бухоро ва Самарқнад каби шаҳарлар билан алоқаларни тиклаши тарихий аҳамиятга ҳам эгадир» дебди элчи.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Собир Рожа Аббуд ал-Мусавийнинг мурожаати ижобий қабул қилинади ва у Ўзбекистонда ҳам элчилик вазифасини ўз бўйнига олади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону