28 March 2012
04:08 -
Тожикистон пойтахтида Афғонистон бўйича конференция ўз ишини тамомлади
Душанбеда икки кун давом этган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференцияси бугун ўз иштини битирди. Шу муносабат билан Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ўтказган матбуот конференциясида айтилишича, конференцияда Афғонистон, Эрон, Покистон ва Тожикистон президентларидан ташқари 46 мамлакат ва 30 халқаро ташкилотнгинг вакиллари қатнашибди.
Конференцияда “Душанбе Декларацияси – 2012” номли ҳужжат қабул қилинди. Унда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда оёққа туриши ҳақида умумий гаплар бор, холос.
Кўринишидан, бу конференция Афғонистон ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашиш саҳнаси ролини бажармоқда. Конференция доирасида ўтказилган икки тарафлама учрашувлар ҳам фойдасиз бўлмаган, албатта.
Унинг ишида Ўзбекистон ўз фаоллигини кўрсатмагани ачинарли ҳолдир.