26 March 2012
22:52 -
"Ўзбекнефтгаз" Тожикистонга газ сотиш бўйича уч ойлик кафолат берган экан

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Тожикистоннинг мустақил Asia-Plus агентлиги қандайдир мавҳум “Тожикистон Республикасининг энергетика идораси”га асосланиб, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ беришни бутунлай тўхтатишини хабар қилган эди. Анчагина мавҳум бўлган бу хабарни ўқиган одамда Ўзбекистон ўзи имзолаган шартномани бузгандек кўринади.
"Ўзбекнефтгаз"нинг бунга эътиоз руҳидаги маълумотномаси ҳам мавҳум. Яъни, шундай таасурот қоладики, икки тараф узоқроқ муддатга шарнома имзолаган, аммо кафолат 3 ойга берилган. Бу ерда мавҳумликдан ташқари мантиқсизлик ҳам бор.
Хуллас, кўринишидан, Ислом Карим бир нарса қилиб Имомали Раҳмон билан жанжал чиқариш ниятида. Вақт ҳам яхши танланган – Душанбеда бугун Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференцияси бошланди, унда қатнашиш учун Афғонистон, Покистон ва Эрон президентлари ҳамда АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк келган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения