26 March 2012
23:46 - Сенсация: ЎзА хорижий хабар берди - соат ўзгартириш инфаркт хавфини оширармиш
Асосан одамларни қизиқтирмайдиган Ўзбекистон ичидаги хабарларни тарқатиш билан шуғулланадиган расмий давлат агентлиги ЎзА бугун сенсацион иш қилиб, хорижий хабар тарқатибди.

Нима эмиш, америкалик олимларнинг тадқиқотлари натижаларига кўра, соатни ёзги вақтга ўзгартириш инфарктга чалиниш хавфини 10 фоизга оширармиш. Бу Алабама Университетининг профессори Мартин Юнгнинг фикри бўлиб, у нималарга асослангани хабарда айтилмайди.

Дарвоқе, хабар русларнинг RATA-TASS агентлигига асосланиб берилган. Аслида бундай агентликнинг ўзи йўқ, гап ҳар ҳолда ИТАР-ТАСС агентлиги ҳақида кетаётган бўлса керак.

Русларнинг агентлигини ҳам, ЎзАни ҳам, тушуниш мумкин. Дунёнинг ҳамма ривожланган давлатлари ёзлик-қишлик вақтлари билан яшашар экан, Россия ва Ўзбекисто нега бундай қилмаётганини, уларнинг қолоқлигини оқлаш учун шундай хабар тарқатишаётган бўлсак керак. Агар ёзлик вақтга ўтиш ростдан ҳам инфаркт бўлишни 10 фоизга орттирса эди, Ғарб давлатлари аллақачон вақт ўзгартиришдан воз кечган бўлишарди.

Ғарбни маълум маънода бефаросат қилиб кўрсатиш мақсадида бўлса ҳам, ЎзА хорижий хабарлар тарқатишга бошлагани олқишга сазовордир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону