Юз йиллардан бери олға эмас, фақат орқага кетаётган, Қирғизистон жанубидаги қирғинда ўз қондошларига қалқон бўлолмаган ва миллат сифатини ҳам йўқотган Ўзбекни қайтдан оёққа турғазиш, унинг Марказий Осиёдаги лидерлигини тиклаш, бунинг учун биринчи навбатда қилинадиган ишлар ҳақида фақат “Бирлик” Партияси ва феълан унинг рупори бўлган “Ҳаракат” агантлиги гапирмоқда.
Кўп ҳолларда буюк ишлар ҳам, моҳиятини унча-мунча одам дарҳол тушуниб етмайдиган оддий қадамлардан бошланади.
Биз ҳозир қилаётган қадам ҳам шулардан биттасидир. Бу қадам – миллат тақдири билан боғлиқ бўлган масалаларга кўз юммайдиган, юмолмайдиган, миллатнинг ёрдамига, хусусан, молиявий ёрдамига таяниб, миллатга хизмат қиладиган, тўғрироғи, ўз ёрдамни тизгин сифатида ишлатиб, халқнинг ўзи бошқарадиган ташкилотлар яратишдир.
“Бирлик” Партияси ва у билан боғлиқ бўлган структураларга миллатдан моддий ёрдам уюштириш механизмларини яратиш учун бир неча йилдан бери фаолият олиб бормоқдамиз. Ўзбекнинг тарихида ўрнаги бўлмаган бу иш осон эмаслигини билар эдик. Аммо, начора, қайтадан миллат бўлиш йўлида ҳали кўп тўсиқлардан ўтишимиз керак.
Ҳайрия/спонсорлик кампаниясига чақириқ сифатида мен ўзим ёзган “Ўзбекни қайтадан оёққа турғизиш учун олиб бораётган курашимизга, ҳеч бўлмаса, “Пойма-пой” фильмидаги Зуҳрадан ўрнак олиб қўшилинг!” номли охирги мақола сайтимизнинг ”Юзга юз минг кампанияси” бўлимида турибди.
Шу мақола эълон қилингандан кейин тўппа-тўғри 1 ой ўтди. Миллатимизнинг бугунги аҳволи, Америкада ҳали ўзбеклар диаспорасининг оз сони ва жамиятдаги заиф ўрни, ўзбек миллат сифатини ҳам йўқотаётгани каби омиллардан келиб чиқсак, натижа оламшумулдир.
Ҳа, ростдан ҳам бир ой ичда ўша мақоламда кўрсатилган адресга 1 минг 950 доллар пул келди. Бу маблағ Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг ва ўзбек тилидаги биринчи замонавий ахборот воситаси бўлган “Ҳаракат” агентлигининг фаолиятини жонлантириш учун ишлатилади.
Ватан ва миллат учун қилинаётган ишларга ёрдам берганларларга миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, Ўзбек миллиардерлари Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудовдан бошлаб, чет элларда меҳнат қилиб, оиласини зўрға тебратаётган оддий ўзбекларгача, ҳаммага яна бир марта мурожаат қиламан: Ҳар ким қўлидан келган ёрдамини берсагина, Ал-Бируний, Ал-Хоразмий, Ал-Бухорий, Амир Темур, Улуғбек, Бобур каби буюкларнинг авлоди деган номни оқлайдиган даражага қайтадан чиқамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения