24 March 2012
21:48 - Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Тожикистон, Ҳиндистон ва Қирғизистонга сафар қилади, Душанбеда Афғонистон бўйича конференцияга қатнашади
АҚШ Давлат Департаментининг агентлигимизга ҳам келадиган кунлик дайжестида айтилишича, Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Тожикистон, Ҳиндистон ва Қирғизистон бўйлаб бугун сафарга чиқади.

У 23-28 март кунлари Душанбеда бўлади, 26-27 март кунлари бу ерда ўтказиладиган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясига қатнашади.

Кейин у 29-30 март кунлари Нью-Делида бўлиб, маҳаллий расмийлар билан учрашади.

Роберт Блейк сафарини 1-3 апрель кунлари Бишкекда бўлиш билан тамомлайди. Бу ерда Марказий Осиё миссиялари (Ғарб давлатлари миссиялари бўлса керак – “Ҳаракат”) раҳбарларининг мажлисида иштирок этади, Қирғизистон ҳукумати вакиллари билан ҳам учрашади

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону