24 March 2012
19:37 - “Ўзтрансгаз” ширкати Тожикистонга етаказилаётган газнинг тўхтатилиши ҳақида ҳеч нарса билмайди
Тожикистоннинг мустақил Asia-Plus агентлиги Ўзбекистон томонидан бу мамлакатга етказиб берилаётган табиий газнинг тўхтатилиши ҳақидаги мавҳум бир хабар ортидан суриштирувларимиз кутилгани каби натижа берди. Яъни, марказий аппарати Тошкентда жойлашган "Ўзтнрансгаз" ширкати навбатчилик қисмининг ўзини Кабилов (+998 71 239-18-67) деб таништирган ходими Тожикистонга етказиб берилаётган газнинг тўхтатилиши масаласида бирор маълумотга эга эмаслигини айтди. “Диспетчеримизан сўранг, улар билиши мумкин” деди навбатчи. Диспетер эса: “Балки бу ҳақдаги маълумотни МВЭСдан (Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва саво вазирлиги) билган маъқулдир, бизда бу ҳақда маълумот йўқ, Наврўзингиз муборак бўлсин” деди.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инветициялар ва савдо вазирлигининг телефони автомат жавоб бериш қурилмасига уланган экан. Унга Тожикистонга газ узатилиши хусусидага маълумотни ўзимиз ташлай қолдик, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону