24 March 2012
23:12 -
Эрон ва Покистон президентлари Тожикистонга келди, Душанбе - жаҳон жамоатчилигини диққат марказида

Иккала президент ҳам эртага ўтказиладиган Наврўз байрами тантаналари ва 26-27 март кунлари бўладиган Бешинчи Афғонистон бўйича минтақавий иқтисодий ҳамкорлик конференциясида иштирок этишади.
Аввалги хабаримиздан маълумки, бу конференцияда иштирок этиш учун АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк ҳам келади. Сал кам уруш арафасида турган бу икки мамлакат расмийларини бир мажлисда кўриш ҳаммани қизиқтириши табиий. Балки, уларнинг мақсади – конференция баҳонасида алоҳида учрашув ҳам ўтказишдир.
Душанбедаги конференцияга Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳам келишини ҳисобга олсак, бу анжуман жаҳон жамоатчилигининг диққат марказида бўлиши табиий. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бу каби анжуманлардан четлаштириб қўйилганидан ташқари, Тошкентда бу каби йиғилишлар ўтказишни ҳаёл ҳам қилолмаслиги ҳам табиийдир.